NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғондаги оғир бемор депутат назоратига олинди: соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз ваъдасини бажарадими? 12:31 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
11:20 26/04/2018
Батафсил
ЮРТ АРДОҒИДАГИ НУРОНИЙЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ 11:06 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, бу йил илк маротаба берилаётган "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонига Наманган вилоятидан 61 нафар кўпни кўрган кайвони отахон ва онахонларимиз муносиб кўрилди.

Батафсил
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил

Заргарлик буюмлари ва қўл телефонларининг чегарадан ноқонуний олиб ўтилиши олди олинди

Февраль 17
17:24 2017

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни аксиз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металдан тайёрланган беш донагача заргарлик буюмни олиб киришга рухсат этилади, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматига асосланиб daryo.uz.

Foto: O‘zbekiston Davlat bojxona qo‘mitasi matbuot xizmati

Фото: Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаролар Отабаева ва Сотиболдиева (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларни бузишга уринди. «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ушбу шахслар божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг қинғир қилмишлари фош этилди.

Жумладан, фуқаро Сотиболдиева йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 294 грамм оғирликдаги тилла ва кумушдан тайёрланган 87 дона заргарлик буюмини қўл юклари орасига яширган ҳолда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Унинг ҳамроҳи Отабоевага эса божхоначилардан яшириб 61 грамм оғирликдаги 10 дона тилла тақинчоқни эгнидаги кийимларининг чўнтакларига яширганча олиб ўтиш режаси наф бермади.

Шунингдек, пойтахт аэропорти божхоначилари Сеул—Тошкент рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Баҳромовнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди. Ушбу шахс ҳам божхона назоратидан яширганча уч турдаги 35 дона қўл телефонини олиб киришни кўзлаган.

Foto: O‘zbekiston Davlat bojxona qo‘mitasi matbuot xizmati

Фото: Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Худди шундай ҳолат Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ҳам аниқланди. Чегарадош ҳудудда ҳаракатланаётган автомашина ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эр-хотин Содиқовлар қиймати 34,5 миллион сўмлик беш турдаги 45 дона уяли алоқа воситасини белларига боғлаб олганча, қўшни давлатдан олиб киришга урингани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид

  1. Шаҳзода Уильям ва малика Кейтнинг тўнғич фарзанди Канада бош вазирига қўл беришдан бош тортди

    Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва малика Кейт фарзандлари билан Канаданинг Виктория шаҳрига келгандан кейин, уларнинг тўнғич фарзанди – шаҳзода Жорж Канада бош вазири Жастин Трюдога қўл беришдан бош тортди, деб хабар бермоқда People нашри.

    2016-09-26 10:48:20644
  1. Наманган вилоятида янги қонун зўр қониқиш билан қарши олинди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. 

    2016-09-15 18:41:24832
  1. Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган машинани олиб бермагани учун куёв ажрашмоқчи бўлди

    Республика бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442 та ажрашиш қайд этилган.

    2016-11-07 14:32:22859
  1. Майк Тайсон орадан 13 йил ўтиб, бир ҳақиқатни тан олди

    Афсонавий боксчи Майк Тайсон машғулотларнинг бирида машҳур америкалик мураббий Фредди Роучни нокаут ҳолатига тушириб қўйган экан.

    2016-07-07 09:30:38897
  1. Ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашиш: бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, турли хилдаги аралашувларни янада қисқартириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан текширишларни тартибга солиш, улар сонини қисқартиришга йўналтирилган меьёрлар доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

    2017-06-11 01:54:44933

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz