NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

"Заҳри қотил"га чек қўйилди

Декабрь 28
20:08 2018
Жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солаётган муаммолардан бири – гиҳвандлик балосига қарши кураш энг долзарб муаммолардан бўлиб турибди. Бу “заҳри қотил”ни тайёрлаб сотган ҳам, истеъмол қилган ҳам инсониятнинг душмани, десак асло муболаға эмас.
 
Поп тумани ИИБ ходимларига шу тумандаги Истиқлол кўчасида яшовчи Азим Алиев (исм-шариф ўзгартирилган) хонадонида гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани ҳақида “сигнал” келиб тушади. Дарҳол тезкор гуруҳ хонадонга борди. Бу ерда бир гуруҳ ёр-биродар, қўни-қўшнилар токларни кесиш ва пастга тушириш, ерларни чопиш билан банд эди. Гуруҳ аъзолари уларнинг гувоҳлигида хонадонда тинтув ўтказишди ва хабар тўғри чиқди.
 
Омборхонадаги тумбочка ичидан целофан халтачага ўралган гиёҳванд модда топилди. Хонадон эгаси Азимнинг айтишича, у бу моддани сой бўйидан териб олиб, шу ерга яширган.
 
Ким билсин, агар жиноят ўз вақтида фош қилинмаганида у қайсидир бир хонадон соҳиби томонидан сотиб олиниб, истеъмол қилинар ва нашавандлар сафи яна биттага кўпаярмиди...
 
Жиноят ишлари бўйича Поп тумани судининг ҳукмига кўра, Азим Алиевга 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Зора, бу муддат эндигина 38 ёшга тўлган, 2 нафар фарзанднинг отаси учун тарбия мактаби бўлиб қолса.
 
Хуршид Тожибоев,
Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант.   
 
 

Мавзуга оид

  1. Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди

    Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида қурилиши якунланган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали 27 август куни йўловчи поезди Тошкентдан Андижонга йўл олди. 

    2016-08-27 19:05:311541
  1. Ёмонликни зикр этаётган адабиёт ва санъатга чек қўйиш, уни поклаш даври келди!

    Баъзи янги чиққан "ақллилар" шўро сиёсатига амал қилган ҳолда халиям уни алқаб ётишибди. Чунки унинг асарлари ва рисолалари билан тўлиқ танишиб олишмаган. Буларга ўрганиш эмас, ўргатиш ёқимлироқ. Наҳотки дахо Достоевский ўз уйида тинч ўтирган обид ва зоҳид осиёликларга ачинмаган? Ахир ғариб инсонлар сиймосини яратувчи адиб, унинг уволи, аянчли қисмати ҳақида ўйлаши керак, шундай эмасми?

    2017-06-18 18:43:514116
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:491213

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz