NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар тақиқланиши тўғрисидаги белгилар пайдо бўлади

Декабрь 07
12:29 2016

Баҳордан жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини тақиқловчи белгилар пайдо бўлади.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг 7 ноябрдаги буйруғи билан Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 2017 йил март бошидан кучга киради.Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.

Буйруқ билан огоҳлантирувчи бергиларни тайёрлаш ва ўрнатиш ишлари корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбарлари, иш берувчилари ёки бино ёхуд объектдан фойдаланаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

Тасвир: Lex.uz.

Огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Жамоат транспортининг барча турларида (фуқаро ҳаво кемаси бундан мустасно) худди шундай тахтачалар матнсиз жойлаштирилади

Тасвир: Lex.uz.

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга рухсат берилмаслиги тўғрисидаги белгилар иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Поездлар, дарё кемаларида, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида белгилар матнсиз шаклда жойлаштирилади.

Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ёки хона ҳақида алоҳида кўринишдаги белги жойлаштириш кўзда тутилган (қуйидаги тасвир).

Тасвир: Lex.uz.

Алкогол ёки тамаки маҳсулотлари истеъмолини тақиқловчи матнга эга белги билан бир қаторда, мазкур қоидабузарлик учун жарима миқдори ва асос (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс моддаларига мувофиқ) кўрсатиб қўйилади.

Низом талабларини бузган шахслар учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Жамоат жойларида чекканлик учун жарималар Ўзбекистонда илк бор бир йилдан камроқ вақт олдин жорий этилган эди (ўшанда жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилганлик учун жарималар миқдори ошди). Қонунчиликда жарималарнинг мавжуд эмаслиги эса 2011 йилдаёқ қабул қилинган жамоат жойларида чекишни тақиқловчи қонун талабларини бузганларга нисбатан бирор чора кўрилмаслигига хизмат қилар эди. Қонун талаблари ҳамон тўла миқёсда бажарилаётгани йўқ.

Мавзуга оид

  1. Жамоат жойларида чилим ва электрон сигарета чекиш тақиқланди
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
    2018-07-06 20:34:351031
  1. Сенаторлар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилишди

    2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди.

    2016-08-25 07:44:19992
  1. Қатардан хатар бормиди? Ёҳуд араб давлатларида ҳайратовур бирдамлик пайдо бўлгани ҳақида

    Қаранг Дональд Трамп бу воқеадан қандай хурсанд бўляпти. Айнан унинг минтақага ташрифидаги сўнг бу ерда террорчиликка қарши жиддий кураш бошланмоқда. Америка президенти твиттерда ўтириб, твитлар юборишда ҳам фаол бўлмоқда. Бир ташриф билан у ўзини қаҳрамон даражасига чиққани ҳақида гапирмоқда. Энди эса Британияга ташриф буюриш истагини билдирди. Ажаб эмас, унинг ташрифидан сўнг қиролликка парчаланишг сезилса!

    2017-06-07 12:58:373632
  1. Энергетик ичимликлар: вақтинчалик хушкайфиятнинг оқибати қандай?

    Таркибида таурин, гуаран экстракти каби кофеин турларини мужассамлаштирган бу ичимлик қарамликни келтириб чиқариш билан бир қаторда аста-секинлик билан дозани ошириб истеъмол қилишга ундайди. Меъёридан ортиқ истеъмол қилинган кофеин марказий асаб тизимининг зўриқиши, юрак ритмик ҳолатининг бузилиши, безовталик ва уйқусизлик холатларини келтириб чиқаради.

    2018-05-29 14:40:092640
  1. Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташриф буюрди

    Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

    2016-10-02 17:03:551030

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz