NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Навбатдаги таъмагирлик: Наманганда божхоначини зиёфат баҳона порага ундаган шахс ушланди 18:28 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оммавий ахборот воситалари орқали коррупция ва таъмагирликнинг олдини олиш, пора олмаслик ва давлат хизмати ходимларига пора беришни таклиф қилмаслик, ушбу жиноят учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тарғиб қилинаётган бўлишига қарамасдан, айрим кимсалар ўз ғараз мақсадлари йўлида давлат хизмати ходимларига пора беришга уринаётганликлари ачинарли ғоят ачинарлидир.
Батафсил
Наманганлик Муҳаммадқодир Ўсмирлар Олимпиадасида совриндор бўлди! 18:02 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
- Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланарди. Атиги 1 килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди. Аммо Олимпиада кумуш медаль олганимдан хурсандман. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак, - деди Муҳаммадқодир Тоштемиров.
Батафсил
Наманганда "Энг маърифатли имом" танловининг вилоят босқичи ўтказилди 17:08 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Батафсил
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил

Жамоатчилик назорати — изчил тараққиётнинг муҳим омили

Декабрь 14
15:31 2017

Халқ ҳокимиятчилиги ва давлат бошқарувида ҳамда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институтига конституциявий-ҳуқуқий мақом берилиши юртимизда мазкур назорат турини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Хусусан, 2014 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган тузатишларга кўра, Бош Қомусимизнинг 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишининг асосий шаклларидан бири сифатида давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш белгилаб берилди. Шунингдек, Конституциямизда давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланиши кўзда тутилди.

Жамоатчилик назорати асосий конституциявий тамойиллардан бири — халқ ҳокимиятчилиги тамойили, шунингдек, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита иштирок этишини таъминлашнинг муҳим шартидир. Жамоатчилик назорати демократия ва халқ ҳокимиятчилигининг муҳим институти ҳисобланиб, у давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазасини таъминлашга хизмат қилади.

Жамоатчилик назорати бошқа назорат турларидан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, мазкур назорат тури фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилади; иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари муҳофазасини таъминлайди; учинчидан, ушбу назоратнинг асосий объекти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳисобланади; тўртинчидан, ўзида фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари манфаатларини уйғунлаштиради, жамоатчилик фикри ва кучига таянади.

Шу мақсадда, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишини таъминлаш, ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг изчил механизмларини яратиш, жамоатчилик назорати функцияларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмлари шакллантирилди. Хусусан, жамоатчилик назоратининг ўзига хос жиҳатлари ва амалга ошириш механизмлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топди. Хусусан, Асосий Қонунимизнинг 2-моддасида давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги белгилаб қўйилиши ушбу муҳим демократик институтнинг амал қилиши ва ривожланиши учун муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажарди.

Мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг шакл ва усулларини такомиллаштириш жараёни умумжаҳон илғор тенденцияларига ҳамоҳанг ҳолда узлуксиз ва изчил ривожланмоқда. Жумладан, 2013 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назоратининг муҳим шакллари белгилаб қўйилди, шунингдек, aтрoф-муҳитни ҳимoя қилишни тaъминлaш тизимидa нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaрнинг рoли вa ўрни мустаҳкамланди. “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқ, ваколат ва мажбуриятлари, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби, шакллари ва усуллари, унинг натижаларини расмийлаштириш ва рўёбга чиқариш тартиби аниқ-равшан белгилаб берилди. Шунингдек, жамоатчилик назоратининг янги шакли — экологик назоратнинг жамоатчи инспектори институти қонун даражасида белгилаб берилди. Келгусида ушбу институтлар қонуности ҳужжатларида янада батафсил аниқлаштирилиши зарурияти мавжуд бўлиб, бу уларнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, 2014 йилда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришга, жамоатчиликни давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида хабардор қилишга, мамлакатимизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилишга доир вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда аҳамиятини оширишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, битимлар ҳамда шартномалар, шунингдек, бошқа қўшма ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига хизмат қилди.

Шу билан бир қаторда, мамлакатимизда демократик ислоҳотлар жараёни ва фуқаролик жамияти шаклланишининг жорий ҳолати жамоатчилик назорати институтини давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро самарали мулоқот сифатидаги самарадорлигини янада ошириш мақсадида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри тoмoнидaн қoнун ҳужжaтлaрининг ижрo этилиши устидaн жaмият, фуқaрoлик жамияти институтлaри нaзoрaтини aмaлгa oширишнинг тизимли вa сaмaрaли ҳуқуқий мexaнизмини ярaтишгa қaрaтилгaн “Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa жaмoaтчилик нaзoрaти тўғрисидa”ги қoнуннинг қaбул қилиниши заруриятини келтириб чиқармоқда. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамият, фуқаролик институтлари назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштириши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг фуқaрoлик жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш соҳасига оид ҳамда 2015 йил 26 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартишларни реализация қилиш бўйича қонун ижодкорлиги ишлари дастурини бажаришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларга бағишланган фармойишларида “Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa жaмoaтчилик нaзoрaти тўғрисидa”ги қoнунни ишлаб чиқиш бўйича зарур йўналишлар белгилаб берилди. Хусусан, қoнундa жaмoaтчилик нaзoрaти турлaри, шaкллaри вa субъeктлaрини, нaзoрaт прeдмeтини, уни aмaлгa oшириш мexaнизмлaрини, шунингдeк, мaзкур сoҳaдa aмaлдaги қoнун ҳужжaтлaрини ижрo этмaгaни учун мaнсaбдoр шaxслaрнинг жaвoбгaрлиги шaртлaрининг бeлгилaб қўйилиши, албатта, жамоат назорати шаклларини амалиётга янада самарали татбиқ этиш имкониятини яратади.

Бугунги кунда мамлакатимизда шаклланаётган жамоатчилик назорати амалиёти тараққиётнинг “ўзбек модели” хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасига таянишини ҳам эътироф этиш лозим. Хусусан, хорижий давлатлар амалиёти жамоатчилик назоратининг жамоатчилик эшитуви, ижтимоий аҳамиятга эга меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, жамоатчилик олдида ҳисобдорлик каби турли шакллари ҳам амалда кенг қўлланиб келинаётганини кўрсатмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, мамлакатимизда жaмoaтчилик нaзoрaти тўғрисидaги яхлит ва тизимли қoнуннинг қисқа фурсатлар ичида қaбул қилиниши жамоатчилик назоратининг мавжуд шаклларини янада такомиллаштириш ва янги замонавий шаклларини миллий амалиётга жорий этишга, уларни янада ривожлантиришга, бу борадаги камчиликларни ва ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда юзага келадиган ҳуқуқий эҳтиёжларни аниқлашга, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг самарадорлигини оширишга, энг муҳими, бевосита фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш механизмининг янада такомиллашувига хизмат қилади.

Зайнабхон Ўринова, адвокат.

Мавзуга оид

  1. Жамоатчилик назорати — изчил тараққиётнинг муҳим омили

    Бугунги кунда мамлакатимизда шаклланаётган жамоатчилик назорати амалиёти тараққиётнинг “ўзбек модели” хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасига таянишини ҳам эътироф этиш лозим.

    2018-01-03 15:37:540
  1. Тинчлик - барқарорлик омили

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида “Тинчлик ва осойишталик-барча ютуқларимиз асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

    2016-07-08 15:20:50900
  1. Водий журналистлари Андижонда: жамоатчилик назорати ва ОАВ

    Андижонда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

    2017-03-17 15:15:00778
  1. Ёшларга оид давлат сиёсати жамият ривожининг муҳим омили

    Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим саналари бўлади. Бироқ, улар ичида мустақиллик санасининг ўрни ўзгача.

    2016-08-24 15:32:551742
  1. Касаба уюшмаларининг "Жамоатчилик қабулхоналари" ишга тушди

    Фуқароларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасига оид мурожаатлари тезкор равишда кўриб чиқилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал қилиниши таъминланади.

    2016-11-19 11:22:36568

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz