NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил
"Умид ниҳоллари" ғолибларига "Дамас" топширилди 16:58 19/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил

ЖАНГГОҲДА ЖАНГОВАР КАЙФИЯТ ёҳуд маҳалла фуқаролар йиғинининг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказган ибратли тадбири ҳақида

Январь 14
16:53 2018

 

«Жанггоҳ» маҳалласи Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган аҳоли маскани ҳисобланади.

- Ҳудуддаги 32 та кўп қаватли уйда 1919 та хонадон мавжуд бўлиб, 2271 оилада 6540 нафар фуқаро истиқомат қилади ва Шайхонтоҳур туманининг аҳоли зич жойлашган маҳалларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маҳалламизда истиқомат қиладиган фронт ортида меҳнат қилиб Ватан ҳимоясига ҳисса қўшган фидойилар, Афғонистонда байналмилал бурчини бажарган ҳарбийлар, Чернобиль фалокатини бартараф этишда иштирок этганлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фахрийларини байрам билан табриклаш мақсадида тадбир ташкил этиш анъанага  айланган. Чунки айнан шу инсонлар маҳалланинг жамоат ишларида ҳам ёнимизда туриб фидойилик кўрсатмоқдалар, - дейди маҳалла раиси Баҳром Асқаров.

Дарҳақиқат, ўзимиз гувоҳи бўлганимиз - кўрганимизни ёзмоқдамиз. “Жанггоҳ”  маҳалласи томонидан амалга оширилаётган бу хайрли ишларидан ҳар бир ўзини ўзи бошқариш органи ибрат сифатида қабул қилиб  фаолиятига жорий этмоғи лозим.

- Маҳалламизнинг фидойи инсонлари - фронторти фахрийси Абдусаттор ота Хошимов, миллий хавфсизлик хизмати фидойиси, кўплаб асл Ватан ҳимоячиларининг устози Александр Ким, ички ишлар тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фахрийлари - Нодира Абдуллаева, подполковниклар - Хасан Холмирзаев, Баҳодир Умаров, байналмилалчи зобитлар - Носиржон Мўминов, Эргашхўжа Тўхтахўжаев, Чернобилчи Шуҳрат Турмаматовлар биз нозирларга устоз, ўқувчи-талаба ёшларга эса ибрат мактабидирлар. Шахсан мен фаолиятим давомида улар билан маслаҳатлашиб тураман. Бу бизнинг самарадор ишлашимиз гаровидир, - дейди  МФЙ профилактика катта инспектори, капитан Умид Нуракбаев.

Маҳалла бошқарувидаги аҳиллик ҳам бизнинг эътиборимизни тортмай қўймади. Маслаҳатчи Фотима Абдуллаева, масъул котиб Раъно Маджидова, маҳалла нуронийси Носир ота Дадабоев, фаол Мурод Икромов, Шайҳонтоҳур туман ҳокимлиги  вакили  Абдуғаффор Якубовлар фаол иш билан банд. Барчанинг эътибори ва диққат-марказида халқни давлатдан рози қилиш тургани қувонарли холдир.

Байрамингимиз муборак Азиз Ватандошлар!!

 

 

Анвар Икрамов,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари.

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281244
  1. Мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунланди

    Жорий йилнинг 5 май куни бошланган сайловларда 9 минг 764 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 105 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланди.

    2016-07-07 18:29:59980
  1. Наманганлик тадбиркор 40 миллион сўмлик хайрия тадбири ўтказди

    «Наманган  принт сервис» масъулияти  чекланган жамияти директори Музаффар  Жамолиддинов қалби қайноқ  ёшлардан.

    2016-12-19 19:10:591841

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz