NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Жанубий Кореянинг «Chanel A» ва «SBS» каналлари Ўзбекистон ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлайди

Июнь 07
03:31 2017

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда етакчи сайёҳлик компаниялари, вазирлик ва идораларнинг икки юздан ортиқ вакили қатнашди. 

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, юксак халқаро стандартларга мос келадиган тегишли инфратузилмани такомиллаштириш ва модернизация қилиш, юртимизга келаётган меҳмонлар учун хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича бажарилаётган кенг кўламли ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. 
Ўзбекистон халқининг бебаҳо меъморий ёдгорликлари ва бой маданий меросини асраб-авайлаш, экологик, экстремал, ов қилиш, гастрономик, даволаш-соғломлаштириш туризми, альпинизм, балиқ овлаш, байкинг каби турли дам олиш ва кўнгилочар тадбирлар уюштириш, Муйноқ туманида халқаро туристик кластер ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. 
Корея Республикаси Туристик агентликлар ассоциацияси раиси Янг Му Сонг мазкур тадбир Жанубий Кореянинг туристик компаниялари ва жамоатчилиги вакилларига Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари, жаҳонга машҳур архитектура ёдгорликлари ва турфа маданияти билан танишиш имконини берганини таъкидлади. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея туроператорлари иштирокида B2B форматида ўтказилган учрашувларда мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга кўмаклашиш тўғрисида келишувга эришилди. Хусусан, Корея Республикасининг «Chanel A» ва «SBS» оммавий ахборот воситалари вакиллари Жанубий Корея сайёҳлик саноати вакилларини мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти билан таништириш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Улар Ўзбекистоннинг меъморий ёдгорликлари, бой тарихи, ноёб маданий мероси ва ўзига хос анъана ва урф-одатлари тўғрисида ахборотни тарқатишда ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади. 

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281304
  1. Ўзбекистонлик талабалар Жанубий Кореянинг Ажу университетидаги фестивалда ғолиб бўлди

    Жанубий Кореянинг Ажу Университетида "Exchange student program" дастури асосида таълим олаётган 

    2016-11-07 17:51:58638
  1. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Жанубий Кореяда математика фестивалида иштирок этишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

    2016-09-30 11:10:041674
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28879

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz