NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади

Июль 21
19:39 2018
Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси баҳслари секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Яна бешта тур учрашувлари ўтказилгач, чемпионлик учун курашадиган ҳамда суперлигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоалар саралаб олинади.
Бундан кейинги ўйинларнинг муҳимлик даражаси жуда юқори эканини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Жумладан, 19-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” - “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги марказий учрашувни Осиёнинг етакчи рефериларидан бири, баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам берадилар. Қайд этиш жоиз, баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси мундиалда 2 та ўйинда терма жамоаларни майдонга олиб чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор”- “Пахтакор” учрашуви 2018 йил 28 июль (шанба) куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилади.
Қолаверса, ЎФА таклифига биноан 20-турнинг марказий беллашуви саналган “Пахтакор” - “Локомотив” жамоалари ўртасида 1 август (чоршанба) куни ўтказилажак пойтахт “дербиси”ни дунёнинг энг сара реферилари қаторида эътироф этиб келинаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда ҳамюртлари, ФИФА лайсменлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Таъкидлаш ўринлики, мазкур ҳакамлар гуруҳи Россия мезбонлик қилган мундилда тўртта ўйинда ишлади.
 
Оқилхон Дадабоев,
"Namnews.uz" ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 

Мавзуга оид

  1. Равшан Эрматов — ЖЧ-2018 да ишлаши мумкин бўлган номзод ҳакамлар рўйхатида
    ФИФА рефериси Равшан Эрматов футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган номзод ҳакамлар семинарига таклиф этилди.
    2017-02-11 10:04:11678
  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:37970
  1. Муфтий Усмонхон Алимов Наманганга ташриф буюрди

    Муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунлари давом этмоқда. Бу кунлар Намангандаги тарихий бунёдкорлик ишларига янада барака киритгандай.   

    2016-06-26 13:03:441653
  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:59992
  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:42981

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz