NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Жаҳон спорт мухлислари эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлар сафида ўғлим ҳам борлигидан фахрланаман

Август 20
16:46 2016

дейди Олимпиада бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиевнинг отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев 

Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида деярли ҳар куни Ўзбекистон номи жарангламоқда, Ватанимиз байроғи ҳилпираб, давлатимиз мадҳияси янграмоқда.

Бокс бўйича вазни 56 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида Муроджон Аҳмадалиев спорт делегациямиз ҳисобига яна битта бронза медални қўшиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор намоён этди. 

1994 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган Муроджоннинг спортчи бўлиш орзуси рўёбга чиқишига Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши йўлида яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар мустаҳкам замин бўлди. 

Олимпиада совриндорининг отаси Қаҳҳоржон ака мактабда ёшларга жисмоний маданиятдан дарс берган. Ўғлида спортга меҳр уйғотган ва уни бокс билан мунтазам шуғулланишга даъват этган ҳам отаси. Онаси Ойшахон опа Фаёзова физика фанидан сабоқ берган ва Муроджонда ҳар қандай вазиятда ҳам чекинмаслик, метин иродали бўлиш хислатини тарбиялаган. 

Муроджонни Олимпиада бронза медалига сазовор бўлгани билан унинг ота-онаси ва яқинларини табриклаш учун нафақат Чуст, балки бутун вилоятнинг турли ҳудудларидан келганлар ҳовлига сиғмайди. Улар Муроджоннинг ота-онасини шундай фарзанд тарбиялагани, устозларини бағрига босиб қутлайди. 

– Бу ғалаба бутун Ўзбекистонимизнинг ютуғидир, – дейди отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев. – Кечадан буён охири кўринмайдиган қутловлардан бошим кўкка етмоқда. Онасининг ҳаяжонини-ку, тасвирлаб беролмайман. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида ёш авлод камолотига қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлик самарасидир. Бизга шундай ишонч бераётган, фарзандларимизга қанот бўлаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига муносиб совға ҳозирлаган ва жаҳон спорт мухлислари эътиборини мустақил Ўзбекистонга қаратишга мажбур қилаётган спортчиларимиз сафида менинг ўғлим ҳам борлигидан фахрланаман.

 

 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541068
  1. Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятидаги камчиликлар сенаторлар эътиборини тортди

    Cенаторлар ва мажлис иштирокчилари Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятидаги айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтиб, бу борада вазирлик фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни билдирдилар.

    2017-05-27 02:12:221263
  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:59870
  1. Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-07-12 08:35:05828
  1. "Навбаҳор"нинг ғалабаларига ўз мухлислари тўсиқлик қилмоқда-ми?

    ...Агар “Навбаҳор” камроқ очко олиб, жадвалда пастроқ поғонада юрса, стадионга келаётган ишқибозлар оқими пасаяр эмиш. Маълум кучлар айнан шуни истаган ҳолда наманганликларнинг муваффақиятсизлиги замин ҳозирлашаётганмиш.... Буларнинг бари мухлислар орасида юрган гап-сўзлар. Лекин унда маълум маънода ҳақиқат бор. Айни шундай ҳодиса 2000 йиллардан сўнг содир бўлганди. Ўшанда ўз мавқеини йўқотган “Навбаҳор” яқин ўн беш йил мобайнида уни тиклолмаганди...

    2017-05-28 12:01:073600

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz