NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Жаҳонгир Позилжоновнинг "селфи"си: "ура-ура" кимга керак?

Декабрь 22
19:48 2018

Жаҳонгир Позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти!

Мен шахсан унинг «Селфи» деган клипидан уялдим.

Фарзандларини қўшибди, Президентни қўшибди...

Бунақа ялтоқланиш билан юрт раҳбари имижига соя солиниши эҳтимолини юзага келтираётганини ҳис қилармикан у?

Президент имижи ― ҳар бир фуқаронинг (менинг ҳам) юзи, номуси, шарафи! Унга масъулият билан қараш керак. Шахсий амбициялари йўлида фойдаланиш ― калтабинликдан бошқа нарса эмас.

Узоқ йиллар нашриётларда ишлаганман. Бирон китобга Президентнинг суратини жойлаштириш учун давлат раҳбари матбуот хизмати билан келишиши керак, деган қоида бор. Чунки Президент ― шунчаки шахс эмас. Унинг қиёфаси давлат рамзлари каби муҳим.

Ўтган йили бир актёр ўзи ҳақидаги китобга юртбоши билан тушган суратини киритмоқчи эди (мақтанмоқчи эди деяқолайлик, ҳар нарсани ўз номи билан атаган дуруст). Президент матбуот хизмати рухсат бермади (тўғри қилди!)

Наҳотки, шу «Селфи»га рухсат беришган?  Ёки бу шахсий ташаббусми?

Бутун дунё Ўзбекистонга кўз тикиб турган паллада Президентнинг қиёфасини маддоҳларча куйланган ўта дидсиз «қўшиқ»қа қориштириш — унга шунақа арзонгаров, «лобовой» мақтовлар ёқади, деган ёлғон тасаввурни тарқатиш билан баробар эмасми?

Президентнинг ўзи танқид қилинглар, «ура-ура»чилик етар деб турса-да, бу «хонанда» «ура-ура»ласа...

Мен цензурага қаршиман, аммо бундай «қўшиқ»ларни цензура қилиб турмаса бўлмасакан-да, деяпман шу тобда...

Шаҳноза Тўрахўжаева,
Манба: муаллифнинг телеграм канали

 

Мавзуга оид

  1. Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни табриклади

    ХХР раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

    2016-12-06 12:53:17564
  1. СЕВАРА НАЗАРХОН РИО-2016 ҚАҲРАМОНЛАРИ БИЛАН СЕЛФИ ТУШДИ(ФОТО)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Андижон вилоятида ўтказилаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрам тадбирларида иштирок этмоқда.Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар беради

    2016-08-31 19:29:521060
  1. Бир инсоннинг фожеали ўлимидан шов-шув яратиш ва бу орқали ўқувчи йиғиш кимга керак?

    Хўш, бу билан нимага эришамиз? Хали танаси совуб улгурмаган норасиданинг яқинлари ярасини янгилашдан не фойда? Шундай хабар, ўқувчилар эътиборини тортиши табиий. Бир инсоннинг фожеали ўлимидан шов-шув яратиш ва бу орқали обрў йиғиш кимга керак?

    2017-06-04 04:26:154488
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55915

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz