NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Жасурнинг қалбидан ўчмас бир сўзи - Роббим айирмасин бағрингдан Ватан!!!

Ноябрь 17
06:06 2017

 

Буюк тарихингдан таралар зиё,
Дунёнинг дояси ўзингсан Ватан!
Беҳишт боғларидан яралган гўё-
Жаннатнинг сояси ўзингсан Ватан!


Номардлар бағрингда улғайиб ўсиб,
Сендан не топдим деб айтишар Ватан.
Кун келиб ёш ўтиб, қадрингни сезиб-
Тупроғингни ўпиб қайтишар Ватан!


Шукур! Қучоғингда камолот топиб, 
Азиз инсон бўлиб ўсганларимга. 
Муқаддас байроғинг юзимга ёпиб-
Номардлар йўлларин тўсганларимга!


Минг ҳамду санолар айтмайин нечун, 
Муқаддас диёрим, она маконим. 
То-абад тинчлигинг, равнақинг учун-
Жоним фидо бўлсин Ўзбекистоним!


Истиқлол йўлида жон фидо этган, 
Улуғ боболарим руҳи бугун шод. 
Доно йўлбошчимиз қўлидан тутган-
Халқимиз фаровон юртимиз обод!

Кун сайин нурафшон, келажак томон, 
Шаҳдам қадам ташлар ўғил-қизларинг. 
Бир куни келади ажиб бир замон-
Оқлагаймиз қутлуғ нону тузларинг.


Сени азиз қилган яратган ўзи-
Қадрли нима бор қадрингдан Ватан! 
Жасурнинг қалбидан ўчмас бир сўзи-
Роббим айирмасин бағрингдан Ватан!!!


ЖАСУР РАҲМОН
(2017)

Мавзуга оид

  1. Академик Турсунбай Рашидов билан учрашув Наманганлик ёшлар ҳаётида ўчмас из қолдирди

    Ҳаётда ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа жабҳаларда тараққиётнинг юзага келиши бевосита илм-фан тамаддуни, янги илмий кашфиётлар, ихтиролар, яратувчилик ва бунёдкорликлар билан боғлиқ кечади. Бошқача айтганда, илм-фан ривожисиз, ютуқларисиз дунё тамаддунини ҳам, ҳаёт барқарорлигини ҳам, башарият камолотини ҳам тўла тасаввур қилиб бўлмайди.

    2017-07-03 08:18:372606
  1. Ватан шаънини улуғлаш – энг буюк бахт

    Пойтахтимизда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида август-сентябрь ойларида бўладиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросими бўлди. 

    2016-07-22 14:16:10804
  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:16928

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz