NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил

ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Июль 19
22:46 2018
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, айни кунларда юртимизда ёзнинг ҳар қачонгидан-да кўра жазирама об-ҳавоси ҳукм сурмоқда. Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон)дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали яна кириб келган жазирама ҳаво 23 июлга қадар давом этиши кутилмоқда.
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди, гармсил кутилмоқда.
19-23 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тавсиялар бермоқда.
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади.
Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Жазирама иссиқ кунларга тайёргарлик чоралари
 
Сув заҳирасини яратиш учун қўшимча идишларга сув тўлдириб қўйинг. Иссиқ кунга мўлжалланган кийимларни, электр маиший ускуналарни (вентилятор, кондиционер) тайёрлаб қўйинг. Агар сиз қишлоқ жойларда истиқомат қилсангиз, соябон, шийпонлар, қудуқларлардан, шунингдек деразалар учун қалин пардалардан фойдаланинг.  Ичимлик сувидан унумли фойдаланинг.
Жазирама иссиқ ҳароратдан таъсиридан сақланинг. Оч рангдаги, ҳаво ўтказувчи (иложи бўлса пахта хомашёсидан) кийим ва бош кийимлардан фойдаланинг.
Ёдда тутинки, куйган тана қисми совимайди ва терламайди. Шошмасдан ҳаракатланинг, иложи борича соя жойларда бўлишга ҳаракат қилинг. Пиво ва бошқа алкогол маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, бу организмнинг умумий ҳолатига салбий таосир этиши мумкин. Иссиқ кунда шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, қўшимча тузли маҳсулотлар ва  мева, сабзавотлардан истеъмол қилинг.
Жазирама иссиқ натижасида офтоб урганда зудлик билан соя жойларда сақланинг, зудлик билан душ қабул қилинг ёки шамол бор жойга ўтинг ва аста-секинлик билан кўпроқ сув истеъмол қилинг. Офтоб урушидан сақланиш мақсадида иложи борича баданингизни совутишга ҳаракат қилинг.
Жазирама иссиқ кунда ёнғин хавфи келиб чиқиши мумкинлигини ёдда тутинг.
 
Иссиқ кунда нима қилиш керак?
 
1) Кўпроқ сув ичиш. Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолиятини яхши ишлаши ва сув-туз балансини меъёрлаштиришига қулай шароитлар туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмол ҳажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Сурункали касаллиги мавжуд бўлса, шифокор тавсиясига риоя қилиш керак.
2) Энг иссиқ пайтда – 12-00 дан 16-00 гача кўчага чиқмаслик ва айниқса қуёш тагида юрмасликга ҳаракат қилинг. Кунингизни шундай режалаштирин-ки, бу вақтда ёки ишда, ёки уйда бўлинг.
3) Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданга эффектив нафас олишга ёрдам беради. Сув хона ҳароратидай бўлиши керак. Муздак сув билан ювиниш эса, тана ҳарорати кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига олиб келади.
4) Албатта, очиқ сув ҳавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш таъқиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.
5) Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг. Бундай иссиқ кунда камҳаракатлик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.
6) Озиқланиш рационини ўзгартиринг. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғлиқ сут ва гўшт маҳсулотлар истеъмол қилманг, аммо балиқ ва сабзавотлар маҳсулотларидан воз кечманг. Сутли маҳсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим-ки – расталарда қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни сотиб олмаслик керак.
7) Албатта таомларни туз билан танновул қилинг чунки юқори ҳароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади.
8) Синтетик матодан тайёрланган кийимлар киймасликга ҳаракат қилинг.
9) Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб ўриши асосан бош қизиганда содир бўлади.
 
Бундай иссиқ кунда, кондиционерсиз иложи йўқ. Аммо куни бўйи кондиционери бор бўлган хонада бўлсангиз ҳам, шундай жойлашинг-ки ундан чиқаётган совуқ ҳаво тўғридан-тўғри сизга таъсир қилмасин.
 

Мавзуга оид

  1. iPhone 7 фойдаланувчиларни нима билан ҳайратга солади?

    Apple компанияси журналистларга сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига таклифнома тарқатди. Мазкур тадбирда янги авлод iPhone'нининг илк тақдимоти кутилмоқда, шу сабабли унга бўлган қизиқиш анъанавий тарзда кучли.

    2016-08-31 22:50:08919
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55830
  1. Сибирдан жазирама Мингбулоққа тақдир чорлови-ла келган Марина

    Ўта жиддий Маринага мактабдагилар ҳайрон бўлишарди: «Томсклик бу қизнинг кўнглини мингбулоқлик Виктор Ан қандай ишғол этолди экан?» Марина Цай 14 мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлаганида ўжар ва чўрткесарлиги билан яққол кўзга ташланди.  Йиғилишларда камчиликлар ҳақида дангал гапирар, уни тузатиш борасида жўяли таклифларини бера оларди.

    2017-06-05 00:34:481074

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz