NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

"Жўра, Норка дегани нима, биласанми?"

Июнь 10
14:48 2018
Ота-она ўғилми, қизми фарзанд туғилганда яхши ният билан чиройли исм қўйишади. Аммо кейинчалик эркалаб лақаб билан атай бошлашади. Бу – фарзанд вояга етгач, кўнглини ўкситиб қўйишини хаёлга ҳам келтиришмайди. Шундай ҳоллар учрайдики, бунга кўникиб кетган кап-катта йигит-қизлар асл исмларини унутиб қўйишади.
…Норкани ҳамма танийди ва шундай аташади. Асли исми Норбой эканлигини бошқалар-ку, билмайди, аммо ўзи ҳам деярли эсламайди. Ёши қирқдан ошяптики, ҳамон "Норка".
Бир куни даврада исмлар ҳақида гап кетганда олийгоҳда ишловчи дўсти "Жўра, Норка дегани нима, биласанми?", деб сўраб қолди.
– Биламан, мен-да! – деди Норка кулиб.
– Хафа бўлма-ку, жўра, "Норка" дегани мўйнали ҳайвон – терисидан телпак, пальто ёқа тикиладиган қоракўзан.
Даврада кулги кўтарилди. Норка уялганидан қизариб кетди.
Бунақа кулгили лақаблар кўп учрайди: Хайрулла – Ҳайкага, Ҳанифа – Ханкага, Зайнаб – Зайкага, Санжар – Санкага ва ҳоказоларга айланиб кетган "исм"лар бор. Фарзандларига ўзлари билмаган ҳолда миллий ғуруримиз ва нуфузимизга мутлақо ёт хорижий сериаллардаги ажнабий исмларни қўяётган ота-оналар бор.
Шу ўринда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларда исм-шарифлар қўпол имло хатолар билан ёзилишда давом этаётганини айтиб ўтиш керак. Бу хатолар эса шахснинг паспорти, шаҳодатномаси, дипломига кўчмоқда. Масалан, исмларни "Ҳамракул", "Гулбахар", "Хаджимамат", "Джамалиддин", "Урак", "Хужакул" ва ҳоказо деб ёзилишини қандай изоҳлаш мумкин? Ваҳоланки, ФҲДЁ бўлимларида олий маълумотли мутахассислар ишлашади. Улар фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун келадиган ота-оналарга буларни тушунтиришлари, исм-шарифлар бехато ёзилишига эътибор беришлари керак. Хатони тузатиш эса кейинчалик анча қийин кечади. Ўзбекча исмлар ва уларнинг изоҳли луғати бор. Менимча, бу китоб ФҲДЁ бўлимларида, ҳар бир хонадонда бўлиши лозим.
Исм-шариф инсон шаъни ғурури, ижтимоий мавқеида муҳим аҳамият касб этади. Чиройли исми билан мурожаат қилишганда шахс қалбида фахр туяди. Қолаверса, исм-шарифларнинг бехато ёзилиши она тилимизга бўлган ҳурматни ҳам ифодалашини унутмайлик.
Тоғаймурод Шомуродов
манба: www.mt.uz

Мавзуга оид

  1. iPhone 7 фойдаланувчиларни нима билан ҳайратга солади?

    Apple компанияси журналистларга сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига таклифнома тарқатди. Мазкур тадбирда янги авлод iPhone'нининг илк тақдимоти кутилмоқда, шу сабабли унга бўлган қизиқиш анъанавий тарзда кучли.

    2016-08-31 22:50:08760
  1. Қўчқор Норқобил:"Адабиёт бу ўзни англамоқ дегани!"

    Мен учун “Хосиятли дунё”да яшашнинг азобиям бор, қувончиям бор. Худойим менга озгина бўлса-да, ижодкорлик идрокини бермаганида, эҳтимол, мен уни англамасмидим, деб ўйлайман.

    2018-04-13 15:01:11779
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371005

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz