NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Журналист Маҳмуджон Парпиев халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси ўринбосари бўлди

Октябрь 23
20:03 2018
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда экоҳаракат вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида муҳим масала сифатида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг мақомини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини кучайтириш зарурлигини қайд этган эди.
 
Эътироф этиш даркор, яқин давр ичида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларини алоҳида мақом сифатида белгилаш, уларни маҳаллий давлат ҳокимиятидан ажралган мутлақо мустақил Кенгаш тизимига ўтказиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилади.
 
2018 йилдан эътиборан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида Кенгаш раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбосари институтини жорий этилиши ҳам бу борада дастлабки дадил қадамлардан бири бўлди, дейиш мумкин.
 
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган 33-сессиясида вилоят Кенгаши раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбосари лавозимини жорий этиш масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
 
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров мазкур янги лавозимга “53-Чортоқ” сайлов округидан депутат Маҳмуджон Парпиевнинг номзодини илгари сурди.
 
Депутатлар кўрсатилган номзодни бир овоздан маъқуллаб, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари этиб тасдиқладилар.
 
Дарвоқе, мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 22 октябрдаги ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашини “намунали” деб топишнинг мезонлари тўғрисидаги тасдиқланган Низомга асосан вилоятда амалга оширилган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
 
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳи рахбари, вилоят телерадиокомпанияси директори, сенатор Муҳаммаджон Мақсудовнинг ахборот беришича, халқ депутатлари Наманган шаҳар, Чуст ва Косонсой туманлари кенгашлари - “Намунали Кенгаш”, деб топилди.
 
Маълумот ўрнида, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Маҳмуджон Маматович Парпиев 1958 йилнинг 6 февралида Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. У киши меҳнат фаолияти давомида туман, вилоят ва республика матбуот нашрларида, сиёсий партия тизимида масъул вазифаларда самарали иш олиб борган. Вилоят ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати” газетасига 2003 йилдан буён бош муҳаррирлик қилиб келаётган Маҳмуджон Парпиев айни пайтда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси ҳисобланади.
 
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Устозимиз Маҳмуджон Маматович Парпиевга халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги масъулиятли ва шарафли вазифани изчилик билан бажаришда мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, улкан зафарлар тилайди.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291179
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472425
  1. Ботир Парпиев: Мансабини суистеъмол қиладиган солиқчиларни аниқлашда халқдан ёрдам кутаман!

    Давлат солиқ қўмитаси раиси: “Агар солиқлар вақтида тўланса муаммолар тезроқ ҳал бўлади. Солиқ органи раҳбари сифатида тан оламан камчилигимиз бор, орамизда пора оладиган, мансабини суистеъмол қиладиган ҳодимлар ҳам бор, мана шунақа кишиларни аниқлашда сизларнинг ёрдамингиз керак.”- дея йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилди.

    2017-07-19 07:05:333815

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz