NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими?

Октябрь 15
12:23 2018
Наманганда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан “Обод  қишлоқ” дастури  ижроси оммавий ахборот воситалари нигоҳида: ютуқлар, муаммо ва ечимлар”  мавзусига бағишланган минтақавий конференция ўтказилди.
 
 
Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, республика товар-хом ашё биржаси (Дўстлар клуби) ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда уюшма бошқаруви аъзолари, пойтахтдаги марказий нашрлар бош муҳаррирлари, парламент вакиллари ҳамда Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
 
Даставвал, конференция иштирокчилари Наманган шаҳрида бунёд этилган Адиблар хиёбони билан танишиб, улуғ маърифатпарвар шоир Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига  гул қўйишди. Шундан сўнг меҳмонлар Наманган вилояти касаба уюшмалари бирлашмасида ташкил этилган бой китоб фондига эга халқ кутубхонасига келиб, зиё маскани  фаолияти билан яқиндан танишдилар.
 
Анжуманни Ўзбекистон Журналистлари  ижодий уюшмасининг Наманган вилояти бўлими раиси, “Наманган ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Маҳмуджон Парпиев олиб борди.
 
Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ва 2018 йил  27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги фармонлари ҳамда мазкур ҳужжатлар асосида қабул қилинган қарорлари асосида юртимизнинг барча ҳудудларида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Манас, Сирдарё вилояти Ховос туманидаги Ховособод қишлоқлари қисқа муддат ичида мутлақо замонавий қиёфа касб этганини халқчил сиёсатнинг ёрқин ифодасидир.
 
 
Қайд этиш жоиз, Наманган вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир. Ўз навбатида айни йўналишдаги бунёдкорликлар оммавий ахборот воситаларида таъсирчан тарзда ёритиб келинмоқда. Шу маънода, минтақавий семинарни гуллар шаҳрида ўтказилгани ҳам бежиз эмас.
 
Дарвоқе, анжуманнинг дастлабки қисмидан ўрин олган икки маъруза журналистларнинг қизғин муҳокама-ю мунозараларга сабаб бўлди.
 
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, журналист Расул Кушербаевнинг “Ахборот соҳасини янада демократлаштириш ва ривожлантириш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида” ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги масъул ходими Жасур Ҳусановнинг “Ҳудудий оммавий ахборот воситаларида давлат Дастури ва режалари ижроси ёритилиши, бу борадаги мавжуд ютуқ ва камчиликлар” мавзуларида маърузалари юзасидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла  Ҳакимов, “Қишлоқ ҳаёти” ва “Ишонч” газеталари бош муҳаррирлари Чори Латипов, Ҳусан Эрматов, уюшманинг Фарғона ва Андижон вилоятларидаги ҳудудий бўлимлари раислари Муҳаммаджон Обидов, Назиржон Саидов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
 
 
Журналистларни ҳимоя қилиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлашдан тортиб бугунги кундаги катта ўйлантираётган ташвиш – газеталар обунасини қандай ташкил этиш керак?, деган мазмундаги долзарб масалалар ўртага ташланди. Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларини халқчил ва мазмунли етказишда айрим таҳририятлар ва ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
 
Анжуманнинг тантанали қисмида Наманган вилоятидаги “Истиқлол”, Фарғона вилоятидаги “Садои Сўх”, Андижон вилоятидаги “Қорасув тонги” газеталари таҳририятларига Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва республика товар-хом ашё биржаси ўртасида тузилган “Дўстлар клуби” номидан  компьютер жамланмалари, шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури ижросини ёритишда фаоллик кўрсатган журналистлар фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
 
Журналистлар анжуман дастури доирасида Наманган туманидаги “Равнақ” маҳалласи ҳудудидаги “Ғофуржон ота-ОЭФ” кўп тармоқли фермер хўжалигида бўлишди. Далаларда ихтиёрий асосда жонбозлик кўрсатаётган илғор теримчиларга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
 
Иккинчи терим мавсумида кунлик терим суръатини 130-140 килограммгача етказаётган Шаҳзода Усмонова, Ҳанифа Тожибоева, Маҳфуза Умматалиева, Лобар Ҳолбоева каби чевар теримчилар фидокорона меҳнатлари туфайли оила бюджетларини миллион сўмларга тўлдиришмоқда. 36,5 гектар майдонга барака уруғини қадаган фермер Обидхон Эргашев давлатга 155 тонна пахта сотиш шартномавий режасини ўз зиммасига олган. Ҳадемай, бободеҳқонлар зафар маррасини адо этишади. Ҳосилдорлик 42,2 центнерга чиқарилгани ютуқлар омили бўлиши шубҳасиз. Семинар ўтказилган куни режа 95 фоиздан ошганлиги маълум қилинганди.
 
 
Конференция қатнашчилари Тўрақўрғон туманига ҳам ташриф буюриб, Исҳоқхон тўра Ибрат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди. Улуғ аллома - Ибрат домла номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернати профессор-ўқитувчилари ва ўқувчилари билан дилдан мулоқотда бўлишди. Шунингдек, мажмуа ёнгинасида жойлашган босмахона, туман ижтимоий-сиёсий нашри - “Давр” газетаси таҳририяти фаолияти меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.
 
 
 
Тадбир иштирокчилари Тўрақўрғон туманининг Оқтош қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга ошрилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Маълумот ўрнида, 4 ойдан кўп вақт давомида бу ерда кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилди. 4 мингдан зиёд ишчи кучи ва 400га яқин техника хизмат қилди.
 
 
Аввалари саноат зонаси бўлган, қаровсиз ҳолга келиб қолган ҳудуд тамомила ўзгача қиёфа касб этиб, обод ва кўркам масканга айланди. 50дан зиёд ноқонуний қуриб олинган, ҳудуд жамолига салбий таъсир кўрсатиб турган бир қатор объектлар бузиб ташланди. 103 хонадон соҳиблари яшайдиган 6 та кўпқаватли уйнинг фасад қисми ва томи тўлиқ таъмирланди. Канализация тармоқлари ўрнатилди. 7,5 километр масофа бўйлаб аҳоли яшаш манзилларига тоза ичимлик суви тортилди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси, 20 кишини иш билан таъминлаган тикув цехи, маҳалла гузари, ҳаммом каби янгидан янги объектлар қуриб фойдаланишга топширилди.
 
Эътиборлиси шундаки, 2,5 сотиҳдан иборат барпо этилган 16 та арзон уй-жойлар боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, уй-жойга эҳтиёжманд кишиларга берилди. Хонадон соҳибларидан бири ногиронлиги бор Наргиза Абдусаломованинг онаси Насиба Қозоқова пойтахтимиздан келган журналистларга ёруғ ва шинам, ёзда совуқ ва қишда иссиқ шароитларга эга уйлар тортиқ этилгани учун Прездиентимизга миннатдорчилик сўзларини етказиб қўйишларини сўради. Ҳа, қай бир хонадон соҳиблари билан гаплашманг, ҳаётининг бугунидан розилик ва шукроналик, эртасидан эса ишонч ва умид ҳис-туйғуларини туясиз.
 
Оқтош маҳалласида барпо этилаётган кичик заноат зонасида эса тикувчилик фабрикаси, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаридиган заводлар қурилиши ҳисобига 7 минг 500 нафардан зиёд аҳолисига эга бўлган оқтошликларнинг меҳнатда банд бўлмаган аксарият қатламларини иш билан таъминлашга хизмат қилади.
 
3 миллард 500 миллион сўм эвазига мутлақо янгича типда қайтатдан барпо этилаётган 155 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси ҳам тез кунларда ўз фаолиятини бошлайди. Бунинг натижасида ҳудудда қамраб олинмаган боғча ёшидаги болажонларни тарбия масканига жалб этиш имконияти юзага келади.
 
Наманганда ўтказилган журналистларнинг минтақавий семинарида қишлоқ аҳлида замонавий уйларни асраб-авайлаш, янада обод қилиш бўйича турмуш маданиятини шакллантириш, маҳаллаларда кутубхоналар ва дам олиш масканларини ташкил этиш ишларини  изчил ёритиш  масалаларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
 
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов олган суратлардан фойдаланилди. 

Мавзуга оид

  1. Жорий йилда Наманган вилоятида 225 минг гектардан зиёд майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда

    Президентимизнинг шу йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори деҳқону фермерларимизнинг, қайта ишловчи ва экспорт билан шуғулланувчи ташкилотларнинг бу борадаги имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

    2016-08-15 15:22:151017
  1. Жамиятимизда танқид ва ўзини ўзи танқид руҳини кучайтириш, афсуски, ОАВда ҳали тўла ўз ифодасини нега топмаяпти?

    Ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни, жойларда ташкил этилган Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонада аҳоли томонидан кўтарилаётган ўткир ва долзарб масалаларни, уларнинг сабаб ва омилларини очиб бериш, жамиятимизда танқид ва ўзини ўзи танқид руҳини кучайтириш, афсуски, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳали тўла ўз ифодасини топмагани асосли танқид қилинди.

    2017-07-02 16:23:041152
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101286
  1. Фотомухбир Ҳотамжон: Италия манзаралари

     Ҳотам Мамадалиев болаликдан суяги суратчиликда  қотган.

    2017-03-04 10:29:063639

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz