NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Журналистлар учун видеоконференция

Май 28
20:43 2016

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун видеоконференция ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан журналистлар иштирок этди. 

Тадбирда вазирликнинг жорий йил дастлабки тўрт ойидаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди ва унинг очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама этилди. 

Вазирлик аҳолининг бандлигини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиб, янги иш ўринлари яратиш дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирмоқда. Шунингдек, аҳоли бандлиги ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга кўмаклашмоқда. Иш билан банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар учун касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ишга жойлаштириш бўйича махсус тизим ишлаб чиқилди. Мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида Касб-ҳунар таълими маркази фаолият кўрсатмоқда. 

Меҳнат муҳофазаси ва бандлик соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш масаласи журналистлар эътиборини тортди. Жорий йилда вазирлик томонидан корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилигига риоя этиш юзасидан 2,2 минг текширув ўтказилди. 

Вазирлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида ташкил этилган саҳифаларда энг сўнгги янгилик ва маълумотлар жойлаштирилмоқда. Бундан ташқари, Telegram тармоғида иккита бот ишга туширилди. Уларнинг бирида меҳнат миграцияси масалалари бўйича маълумотлар ўрин олган. Вазирлик веб-сайти ҳам сезиларли даражада ўзгартирилди. Энди ушбу сайт орқали мутахассислардан онлайн маслаҳат олиш ёки электрон мурожаат қолдириш, шунингдек, call-марказ хизматларидан фойдаланиш мумкин. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятининг очиқлигини янада таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашилди. 

Роман Бондарчук, ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591095
  1. Ёш журналистлар тақдирланди

    27- июнь мамалакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонланади.

    2016-06-25 14:57:581126

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz