NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

Журналистларнинг ҳуқуқий билимлари кенгайтирилди

Июль 02
09:10 2016

Наманганда журналистларни қайта тайёрлаш маркази -  Фридрих Эберт жамғармаси кўмагида ОАВ ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун “Ҳуқуқий давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда эксперт Наргис Қосимова фейсбукдаги саҳифасида хабар беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида «...Ҳаммамиз шуни тан олишимиз керак, жамиятда қонунийлик, қонун устуворлигини тўлиқ таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири – бу одамларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни шу руҳда камол топтириш, фуқароларнинг қонунни пухта билиши, юксак ҳуқуқий онг ва маданиятга эга бўлишидан иборат. Буни эсимиздан чиқармаслигимиз зарур», дея таъкидлаган эди. Фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Асосий қонунимизнинг 32-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институти халқ ҳокимиятининг муҳим элементи сифатида конституциявий мақомга эга бўлди. Ана шу конституциявий тузатишни ривожлантириш бўйича қабул қилинган янги қонунлар ва бошқа кўплаб қонунчилик ҳужжатлари фуқаролик жамиятини юксалтиришда, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишда фуқаролик институтлари, оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, фуқароларнинг ижтимоий ҳамда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди.
Мазкур лойиҳа доирасида шунингдек, Жиззах, Навоий, Нукус, Карши, Бухоро, Гулистон, Самарқанд Тошкент шаҳарларида семинар-тренинглар ўтказиш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг мақсади:
- журналистларнинг қонунчилик, ҳуқуқий органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қатнашиши ва роли борасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш; 
- ОАВ орқали аҳолининг ҳуқуқий онгини шакллантириш;
- журналистларни ҳуқуқий мавзуни ёритишда ва таҳлилий материаллар тайёрлашда ахлоқий қоидалардан хабардор этиш ; 
- ички ишлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ёрдамида аҳолининг ҳуқуқий онгини шакллантириш борасидаги масалаларни муҳокама этиш ва ОАВнинг бу борадаги эҳтиёжини аниқлаш; 
- жойларда ижтимоий шерикликни яхшилаш, аҳоли ўртасидаги ҳуқуқбузарликни олдини олиш, мазкур ҳуқуқбузарликларни ОАВда ўз вақтида, фактларга асосан ёритиш борасидаги муносабат самарадорлигини оширишдан иборат.

Семинар тренингда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлари номзоди С.Ходжаева, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти, филология фанлари номзоди Н.Қосимовалар журналистларга юқоридаги масалалар юзасидан тушунчалар бердилар.

Мавзуга оид

  1. "СОЛИҚ БИЛИМЛАРИ – БОЛАЛАРГА!"

    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази ҳамкорлигида анъанавий ўтказиб келинаётган “Солиқ билимлари – болаларга!” кўрик танлови ёшларда солиқ маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

    2017-04-20 10:30:48794

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz