NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Зулмат исканжасида қолган ёшлар тақдири не бўлди?!

Май 26
14:28 2018
Наманган муҳандислик-технология институтида ёшларни жамиятимизда содир бўлаётган зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмокда. Яқинда вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган "Биз ёшлар зарарли иллатларга қаршимиз!" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам айни шу мақсадга қаратилди.
 
 
Мулоқотни кириш сўзи билан очиб берган институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, тарих фанлари номзоди, доцент Маъруфжон Қаюмов ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган долзарб масала эканини қайд этди. Бу жараёнда энг аввало, ўғилқ-қизларни ғарбдан кириб келаётган “оммавий маданият” хуружи остидаги ёт ғоялардан муҳофаза қилиш муҳим ўрин тутади.
Тадбирда Наманган саньат коллежи ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган "Жаҳолат жари ёҳуд зулмат исканжасида" номли спектакл намойиш этилди.Унда ёшларни турли хил алдов йўллари билан одам савдоси қурбонига айланаётгани, интернет тармоғи орқали диний экстремистик оқимларга қўшилиб қолиб, тўғри йўлдан адашаётганлиги, айниқса қизларнинг билиб билмай ёмон йўлларга, гиёҳвандликка ружу кўйиб, чет давлатларга кетиб қолиши, бунинг оқибатида у ерларда номуси топталиб, ҳор-зор бўлаётганлиги ҳолатлари кўрсатиб берилган.
 
 
Ота-оналарнинг ўз фарзандларини нималар билан шуғулланаётганлигини ўз вақтида назорат қилмай эьтиборсиз қолдиришлари оқибатида ўзлари ҳам надоматда қолганликлари талаба-ёшларни таъсирлантирди. Спектакл қаҳрамонларининг қисмати ҳар биримизни чуқур уйга толдирди, мушоҳадага ундади. Осмони мусаффо, тинч Ватанимизда бундай салбий ҳолатларнинг камайишини таъминлаш борасида шу каби мазмундор тадбирларнинг ўрни ва роли беқиёсдир.
 
Шоҳиста Бобоева,
Наманган муҳандислик-технология институти талабаси

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳрида совуқ кунда қўчада қолган оилага ким ёрдам беради? (+видео)

    Орадан шунча вақт ўтиб энди сотилган уйини олиш учун уй соҳиби Тўхтасин Султоновни судга бериб қайтариб олмоқда. Тўхтасин Султоновнинг арз додини тингламай суд Гулбахор Исомиддинова фойдасига ажрим қилди. Натижада суд ижро департаменининг бир гуруҳ ходимлари кузнинг совуқ кунларида оилани кўчага чиқариб қўйди. Бу қандай инсонийлик ва ўзбекчилик тамойилларига тўғри келади.

    2017-11-16 10:46:162453
  1. Мессининг тақдири шифокорлар қўлида
    Аргентина терма жамоаси таркибидаги ўйинда жароҳатини кучайтириб олган Лионель Месси Жанубиий Америкадан Париж орқали "Барселона" таркибига келиб қўшилди.
    2016-09-05 09:19:10602
  1. Шошилишга не ҳожат? Ўғлимиз уйланмай, қизимиз узатилмай қолмас

    Тўғриси, мен ҳам ёшлик қилибми, мени турмушга беришларига рози бўлибман. Оила қуриш шунчаки иш эмаслигини тўйдан кейин ҳис этдим. Коллежни битириш арафасида тўйимиз бўлиб ўтди. Ҳомиладорлик оғир кечди,  мазам қочди. Тўйдан олдин орзу-ҳаваслар қилган қайнонамнинг авзойи совуқ, эрим ҳам менга эътиборсиз эди.

    2017-06-15 03:48:55892
  1. Азоблар исканжасида

    Гулрухсор бугун ҳам хомуш, ич этини ейди. Ўз ёғига ўзи қовурилади. Энди бундан не наф? Агар ўз ҳолига шукур қилишни билганида бугунгидек ҳаётдан зада бўлиб ўтирмасди. Бир зумда ҳаёти алғов-далғов бўлиб кетди. 

    2016-11-08 08:53:54545
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:27862

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz