NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Иқтисодиёт

   

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, уларни ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга устувор масала сифатида қаралмоқда. Айниқса, уларни олдида турган тўсиқ ва ғовларини бартараф этиш, муаммоларини ечимини топишда маҳаллий ҳокимликлар томонидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминланмоқда. Буни биргина, Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг ҳафтанинг ҳар шанба куни тадбиркорлик субъектлари билан ўтказаётган учрашувлари яққол мисолдир.

22 Август 2017 12:08 1176
   

Енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораторияси халқаро даражада тан олинди

Вилоятимиз аҳолиси, тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари учун қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлигининг молиявий кўмаги билан Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази енгил саноат синов лабораторияси халқаро даражада аккредитациядан ўтказилмоқда.

22 Август 2017 11:42 1135
   

Замонавий гул маркази - Наманган гулчилиги ривожида янги босқич

Наманган шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари шаҳримиздаги “Гулчилар ассоциацияси” аъзолари билан мулоқоти бўлиб ўтди. Унда гулчиликнинг Наманганни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тутган тарихий ўрни ва роли нақадар юқори ва муҳим эканига алоҳида тўхталинди.

22 Август 2017 11:27 1057
   

Орзу кичик саноат зонаси орзусидаги тадбиркорлар кўпаймоқда. 1000 дан ортиқ ёшлар иттифоқ тавсияси билан ишли бўладилар

Яъни, вилоят марказидаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинида “Орзу” кичик саноат зонасига дастлабки пойдевор қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, депутатлар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлдилар. Қурбонлик сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Дуога қўл очиб, Яратгандан элимиз турмуш шароитини янада яхшилаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бароридан келтиришига тилак билдирилди.

07 Август 2017 06:32 3880
   

Етти хазинанинг бири ёҳуд икки йил тухум кирмаган уйдаги қувонч

Гувоҳ бўлганимиз, “Шодлик” маҳалласидаги воқеа. Бир ҳафта аввал ушбу маҳалладаги кам таъминланган хонадона соҳибасига 20 бош товуқ берилганди. Биринчи куни 7 та, иккинчи куни 9 та, учинчи куни эса 13 та тухумлабди. Ҳозирда эса кунига 14-15 тадан тухум хонадон бюджетини бойитмоқда. Фарзандлар учун витамин вазифасини бажармоқда.

04 Август 2017 20:48 1862
   

Наманганлик ёш тадбиркор Афғонистонга 60 тонна макарон экспорт қилиш шартномасини имзолади.  Унга 100 тонна ун беришнинг иложиси йўқми?

60 тонна макаронни Афғонистонга экспорт қилиш учун шартнома имзолаган чортоқлик Рашидхон Ғофуров бир ойга 100 тонна ун фонди захирасини яратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ҳозирда у раҳбарлик қилаётган корхона кунига 3 тонна макарон ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг экспорт салоҳиятини оширишни йўлга қўйиш учун ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида қўшимча ун захирасини ташкиллашдаги мурожаати фақат Республика Иқтисодиёт вазирлиги ва “Ўздонсаноат” компанияларга хат билан мурожаат этишига тавсия берилиб, республика ишчи гуруҳининг дастурига киритилди.

04 Август 2017 18:14 2239
   

Наманган шаҳрида "Rouston mebellari"  кўргазма-савдо маркази иш бошлади  

Корхонага Германия, Хитой давлатларидан келтирилган янги, замонавий дастгоҳларни ўрнатиш, цехларни қайта қуриш ва жиҳозлаш, савдо павильонини барпо этиш каби техник модернизация ишларига тадбиркор 2 миллиард сўм маблағ сарфлади. Ҳозирги кунда ички бозорни маҳаллий хомашё асосидаги рақобатбардош маҳсулотлари билан тўлдириб келаётган “Rouston mebellari” корхонаси келгусида хориж мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирган. Бунинг учун айни вақтда халқаро ISO стандарти сертификатини олиш устида амалий ишлар олиб борилмоқда.

30 Июль 2017 12:18 2318
   

Наманган шаҳрида шакарни аҳолига 5200 сўмдан сотилиши таъминланмоқда

Наманган шаҳридаги “Чорсу деҳқон бозори” ҳудудида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Анваржон Обидов 55 килограмм шакарни ҳар бир килограммини 6000 сўмдан сотаётганлиги аниқланди. Шакарнинг 1 килограмм чакана нархи 5200 сўм этиб қатъий белгиланган бўлиб, бундай назорат тадбирлари натижасида савдо шаҳобчалари ва бозорларда аҳолига шу нархда сотиш таъминламоқда.

27 Июль 2017 18:23 1871
   

ПАРЛАМЕНТ ВАКИЛЛАРИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ЧУСТДА ТАДБИРКОР ЕРГА ЭГА БЎЛДИ, ДЕМАК ҲОКИМ ИШЛАМАГАН!

Парламент вакилларининг ташрифидан воқиф бўлган тадбиркор Иброҳим Ҳожиевга аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қолаверса мулкдор бўлиш мақсадида ер майдони ажратиш масаласида мурожаат этди. Депутат тадбиркорни қийнаб келаётган дардли масалани кўриб чиқиш учун туман ҳокимлигига сўров киритди. Натижа кутилганидек, тадбиркор фойдасига ҳал бўлди.

26 Июль 2017 21:27 1858
   

"Гулбоғ"нинг уйқуда ётган маҳалла раиси ёҳуд тадбиркорлик хоҳлаган ишини қилиш эмас, фаолиятни қонуний юритишдир!

Тадбиркор хоҳлаган ишини қилиш эмас, фаолиятини қонуний юритишдир, - дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Нигора Абдуллаева. – Қолаверса, қўни-қўшничилик ришталарига  завол етмаслиги керак. Бугун арзимас бўлиб кўринган воқеа эртага ёки кўп йиллардан кейин тузатиб бўлмас муаммога айланиши мумкин.

26 Июль 2017 14:14 2167
   

 "Адир эмас, Сиз тоғни ҳам олаверинг!" ёҳуд меҳнатнинг таги роҳатлигининг исботи

Жонсарак  Мунис адирдаги эгасиз ерга ошқовоқ, қовун, тарвуз экибди. Экинлар юқоридан ҳовли томон палак отган. Ундаги полиз маҳсулотлари киши ҳавасини келтиради. Меҳнатдан мамнун бўлган Мунис  адир устида яратган ҳовлисига ёндош боғни фойдаланиш учун беришни сўради.  Шунда ҳоким “Адир эмас, Сиз тоғни ҳам олаверинг!”, деди ҳоким ҳазилнамо. У бундан кейин ҳам полиз, сабзовот маҳсулотларини кўпроқ етишитириб, уни қўшниларга ҳам ўргатишини тайинлади.

23 Июль 2017 20:32 1975
   

Шаҳар фуқаросига айланган янгиқўрғонликлар ҳаётида қандай ўзгариш бўлди. "Атанган гузар" ҳам Наманган вилояти экспорт  салоҳиятига ўз ҳиссасини қўшади

“Ўтган вақт давомида ўзгариш бўлгани йўқ. Аввалгидек ҳаёт кечиряпмиз. Лекин шу нарса аниқки, узоқ йил туман фуқароси бўлиб, ҳокимни кўрмагандик. Шаҳарликка айланганимиздан сўнг, бир йил ўтиб-ўтмай Сизни кўриб турибмиз. Мана шу биз учун катта ўзгариш. Катта рҳбарлар билан бевосита мулоқот қилиш, унга ўз фикрингизни айтиш, сўзлашишни ўзи бизга катта куч бағишлайди.

21 Июль 2017 13:42 2978
   

Ботир Парпиев: Мансабини суистеъмол қиладиган солиқчиларни аниқлашда халқдан ёрдам кутаман!

Давлат солиқ қўмитаси раиси: “Агар солиқлар вақтида тўланса муаммолар тезроқ ҳал бўлади. Солиқ органи раҳбари сифатида тан оламан камчилигимиз бор, орамизда пора оладиган, мансабини суистеъмол қиладиган ҳодимлар ҳам бор, мана шунақа кишиларни аниқлашда сизларнинг ёрдамингиз керак.”- дея йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилди.

19 Июль 2017 07:05 3365
   

Бозор ва мозор ободлиги - ўзибўларчиликнинг барбодлиги!

Бундан ташқари, халқ истъемоли учун жуда зарур бўлган гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи кескин арзонлаштирилди. Хабарингиз бор, охирги вақтларда гўшт нархи 40 минггача кўтарилганди. Ҳозирда, бир кило гўшт баҳоси 25 минг атрофида сотилмоқда. Буни оддий одамларнинг хурсандчилигига сабаб бўлмоқда.

14 Июль 2017 17:52 2728
   

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир... Бутун кучни халқ ичидан олайлик, Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

Тумонат одам тўпланган. “Ҳоким келармиш”, “Ечилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ эмиш”, “Кам таъминланганларга ёрдам”, “Кадастр ҳужжати  йўқларига бу борада тез ёрдам бериларкан”, “20 тадан товуқ муҳтожларга бир қоп еми билан текинга берилаётган экан”... одамлар шивир-шивирларининг чеки йўқ эди.

14 Июль 2017 06:01 7443
   

Хитой-Ўзбекистон: қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ҳамкорлик ривожланади! Абдулла Арипов Хань Чанфу музокара ўтказди

Хань Чанфу Ўзбекистон ҳукумати раҳбарига ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг саломини етказди. Вазир яқинда Пекинда юксак даражада ўтган "Бир макон - бир йўл" доирасидаги Форум давомида икки мамлакат раҳбарлари самарали музокаралар ўтказишгани, ташриф эса ана шу музокараларни ҳаётга тадбиқ этиш ва қишлоқ хўжалигида икки томонлама кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилганини таъкидлади.  

09 Июль 2017 17:17 1238
   

Шавкат Мирзиёев янги барпо этилган Нуронийлар мажмуасини очиб берди

Давлатимиз раҳбари маъмурий бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлардаги ҳар бир хонани кўрди. Ташқи ободонлаштириш билан танишди. Шундан сўнг у “Нуронийлар маскани”да отахон ва онахонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.  Учрашув давомида Президент узоқ вақт турли касбларда меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган, ижтимоий фаол оқсоқоллар билан дилдан суҳбатлашди.

08 Июль 2017 12:20 2246
   

Шавкат Мирзиёев: "Ҳеч бир вилоятда қурилиш индустриясига бунча маблағ ажратилмаган!" Наманган вилоятида 2017-2018 йилларда соҳага 200 миллион долларлик инвестиция йўналтирилмоқда

Поп туманида цемент, шифер, асбест қувурлар, бетон ва ярим синтетик мойлаш материаллари, Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида цемент, Наманган шаҳрида керамик плита ва сантехника маҳсулотлари, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Янгиқўрғон туманларида пишиқ ғишт, Чуст туманида пардозлаш тошлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

07 Июль 2017 17:32 2964
   

Шавкат Мирзиёев 30 млн. долларлик экспорт салоҳияти, 482 гектар интенсив боққа эга "Gold Fresh Fruits" МЧЖда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди

Тўрақўрғон туманидаги «Gold Fresh Fruits» МЧЖда 482 гектар ерда интенсив боғ ташкил этилган. 300 дан зиёд киши меҳнат қилаётган жамиятда гилос, олхўри, шафтоли, хурмо ва ўрик кўчатлари парваришланмоқда. 104 гектар ер гилос кўчати экиш учун тайёрланмоқда. 
Корхона ҳудудида 2018 йил охиригача яна 400 гектардан ортиқ майдонда гилос боғи ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг учун 45 миллион доллар маблағ сарфланади. Бир йилда 10 минг тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш, 30 миллион долларлик ҳажмда экспорт қилиш кўзда тутилган. Корхонада 6,5 гектарда мева-cабзавотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш логистика маркази ташкил этиш мўлжалланган. Натижада 300 янги иш ўрни яратилади. 

07 Июль 2017 16:56 1879
   

Шавкат Мирзиёев: "Мингбулоқнефть" мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутади!

Яқинда бу ерда М15 қидирув қудуғи ишга туширилди. Қудуқда бурғилаш ишлари катта – 6 минг метргача чуқурлик, аномал босим – 1200 атмосфера босими ва коллекторларнинг геологик мураккаб тузилиши шароитида олиб борилиши энг замонавий муҳандислик ечимларини тақозо этади. 25 йилга мўлжалланган ва умумий қиймати 255 миллион доллардан ортиқ бўлган ушбу лойиҳа натижасида Мингбулоқ нефть конидан йилига 200 минг тонна суюқ углеводород қазиб олиш режалаштирилган. 
 

07 Июль 2017 15:00 1963

 

    

Сўнгги янгиликлар

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz