NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Спорт

   

Муроджон Аҳмадалиевга навбатдаги рақиб ким?

“Рио-2016” Олимпиадаси ва жаҳон чемпионати совриндори, чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Муроджон Аҳмадалиевнинг профессионал рингдаги учинчи жангида тўқнаш келадиган рақиби маълум қилинди.
05 Июль 2018 13:21 1058
   

Самарқандлик ака-укалар "Реал"га чақирилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Ўртабўз маҳалласида яшовчи Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматовлар бир неча йиллардан буён тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида футбол билан шуғулланиб келишади. Бу иқтидор соҳиблари дунёга машҳур донгдор клуб – Испаниянинг “Реал” жамоаси селлекционерлари назарига тушдилар
04 Июль 2018 07:53 1076
   

Попда спорт байрами: Белбоғли кураш олис ҳудудларда ҳам оммалашади

“- Мусобақа мезбонлигига бежиз Поп тумани танлангани йўқ. Икки минг йиллик тарихга эга бўлган миллий спорт тури – белбоғли курашни вилоятимизнинг олис ва тоғолди ҳудудида кенг оммалаштириш борасидаги ташаббусимиз ҳамкорларимиз томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейди тадбир ташкилотчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Нодиржон Мухторов. “ – Қолаверса, Поп азал-азалдан истеъдодларга бой, моҳир полвонларни етиштирган маскан сифатида ҳурмат қозонган.

29 Июнь 2018 13:08 1559
   

"Навбаҳор" ўз мухлисларига муносиб совға ҳозирламоқда!

18 июль куни ўтказиладиган 17-тур доирасидаги “Навбаҳор”-“Сўғдиёна” учрашувида мухлислар харид қилган чипталарига турли совғалар ютиб олишлари мумкин. Ютуқлар қаторидан 2 дона “смартфон” телефони, 20та “Навбаҳор” клуби бренди туширилган футболка, 10 дона соябон ва “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари қўйилган 20 та копток жой олган.
26 Июнь 2018 19:14 1179
   

Учқўрғонда картинг: Ўзбекистон кубогининг илк ғолиблари аниқланди

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда пойтахтимиздан келган 160 нафардан зиёд ёшлар ва катталар ғолиблик учун баҳсларга киришдилар. Қайд этиш жоиз, кубок баҳсларида Наманган вилояти шарафини Адҳамжон Эгамбердиев, Беҳруз Жўраев, Сарвар Бойларов, Ясмина Эгамбердиева, Бекзод Жўраев, Сарвар Сардоров каби моҳир ва  иқтидорли картингчилар муносиб ҳимоя қилишга уринишди.
24 Июнь 2018 20:13 1447
   

"Навбаҳор" черногориялик легионер билан шартнома тузди

1990 йилнинг 15 сентябрида таваллуд топган болқонлик ҳужумчи ўтган мавсумни Подгорицанинг “Будучность” жамоасида ўтказиб, чемпионат баҳсларида тўққизта, мамлакат кубоги ўйинларида учта майдонга тушган. Рақиблар дарвозасини эса 12 марта ишғол этишга муваффақ бўлган. Дарко Никач Черногория терма жамоаси вакили ҳисобланади.
23 Июнь 2018 21:52 1617
   

Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
21 Июнь 2018 21:24 1075
   

Равшан Эрматов рекордини янгилайдими?

Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилаш имкониятига эга бўлди. Бунга қадар Равшан Сайфиддинович мундилларда жами тўққизта беллашувни бошқарган.
19 Июнь 2018 21:52 1067
   

Баҳринисо Олимпиада сари одимламоқда

Баҳринисо Бобоева шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Палембанг шаҳрида бўладиган XVIII Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
18 Июнь 2018 10:00 1109
   

Намангандаги халқаро турнирда Ўзбекистон ва Туркия теннисчилари ғолиб бўлди

Наманган шаҳридаги “Дўстлик” спорт мажмуаси кортларида Халқаро теннис федерацияси (ITF) туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги “Фьючерс” халқаро турнири бўлиб ўтди.
11 Июнь 2018 20:03 1016
   

"Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Биринчи бўлимнинг 5-дақиқадаёқ мезбонлар ҳисобни очишди. Илҳом Бойдедаевнинг ерлатиб берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтара олмади. Мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдилар. Голдан руҳланган майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди. 

11 Июнь 2018 00:47 1288
   

Ботирали Эргашев – май ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди

Профессионал футбол лигасининг “Championat.asia” электрон нашри билан ҳамкорликда ўтказаётган сўровномасига асосан, Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси посбони Ботирали Эргашев – май ойининг “Энг яхши дарвозабони” сифатида тан олинди.
10 Июнь 2018 17:46 965
   

"Ҳоким кубоги"да ғолиблар аниқланди

Биринчи маротаба оммавий тарзда ўтказилган Наманган вилояти ҳокими кубоги мусобақаси ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда алоҳида аҳамият касб этади.

05 Июнь 2018 18:50 978
   

Эътирофга молик натижа жавобсиз қолмади

Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида спортнинг шотакан каратэ-до тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг 38 та давлати вакиллари орасида совриндор бўлган икки спортчимиз Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

04 Июнь 2018 13:39 1052
   

«Бунёдкор» ўйингоҳининг номи ўзгарди

04 Июнь 2018 05:42 824
   

Одил Ҳамробеков "Навбаҳор"га ўтиши мумкин

Наманган футболи мактаби тарбияланувчиси Одил Ҳамробековни “Навбаҳор” клуби сафига келиб қўшилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмаслиги ҳақида ижтимоий тармоқларда келтирилмоқда.
 
04 Июнь 2018 00:55 1351
   

Уругвайга қарши баҳс шунчаки бўлмайди

Миллий терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Темур Кападзе сафар олдидан берган интервьюсида Уругвай қарши баҳсга шунчаки сайёҳат учун борилмаётгани, номдор рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатиш асосий мақсад эканини айтди.

03 Июнь 2018 18:10 913
   

Наманганда "Ҳоким кубоги" спорт мусобақаси бошланди

31 Май 2018 18:08 1305
   

Одил Аҳмедов ўзи тарбияланган боғчаларга борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ўзи туғилиб ўсган Наманган туманида жойлашган 29 ва 9-сонли мактабгача таълим муассасаларига ташриф буюрди.

29 Май 2018 13:11 775
   

Наманганда мураббийларга ОФК семинари ўтказилмоқда

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтаётган мазкур семинар аввалида сўзга чиққан вилоят футбол ассоциацияси масъул котиби Баҳромжон Холмирзаев, вилоят жисмоний тарбия спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев мамлакатимизда кейинги йилларда футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб, бу борада мураббийлардан катта масъулият тақозо этилиши қайд этилди.

28 Май 2018 15:38 928

 

    

Сўнгги янгиликлар

Эълоннома бўлими

 Билдирги ва эълонлар 22 Октябрь 2018 12:36 134

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz