NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Иқтисодиёт

   

Сарсон бўлаётган фермер ери қайтарилишидан умидвор... ёҳуд ҳоким адолатни тиклайдими?

Норин туманида оддий бир фермер 8 ойдан бери сарсон-саргардон этилса, унинг ер майдони ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз олиб қўйилаверса, туманда ер майдонини ажратишда таниш-билишчиликка йўл қўйилса, фермернинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган суд қарорлари ижро этилмаса... Олиб қўйилган ерини қайтарилиши илинжида сарсон бўлаётган фермер Ҳотамбой Тўйчиев ҳали ҳануз умид билан яшамоқда. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: туман ҳокими Дилмурод Қодиров бу масала юзасидан қачон адолатни ўрнатади?
14 Август 2018 16:14 1244
   

Ўзбекистонда пенсиялар миқдори оширилади-ми?

Президент қарори лойиҳасида пенсияларни энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача тенг миқдорда ошириш, бу тартибни аввал тайинланган пенсияларга ҳам татбиқ этиш таклиф қилинмоқда.
10 Август 2018 19:42 2468
   

Хайрулло Бозоров: тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати эътиборда

Кичик бизнес вакилларини қабул қилган Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров очиқ мулоқотда мутасаддиларга ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, қисқа муддатларда муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.
03 Август 2018 20:46 2717
   

"Yoshlar – kelajagimiz" дастури амалда: 21 ёшли тадбиркор 500 миллион сўм кредит олди

Яқиндагина иш – фаолиятини бошлаган “Baby Shoes” номли корхона мисолида ҳам 21 ёшли уддабурон тадбиркорнинг интилишларини эътироф этиш жоиз. Мазкур корхона болалар пойабзалларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, келгусида унинг маҳсулотлари ички бозордан ташқари экспорт учун ҳам йўналтирилади.
03 Август 2018 19:08 1857
   

Президентимиз Европанинг нуфузли банки раҳбарини қабул қилди

Шу йил сентябрь ойида қабул қилиниши режалаштирилган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш якунига етмоқда. Ўтган йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида банк ваколатхонаси ўз фаолиятини қайта тиклади, мамлакатимиз ҳудудларида унинг филиалларини ташкил этиш кўзда тутилган.
01 Август 2018 21:41 1299
   

Хушхабар: тадбиркорларнинг солиқ бўйича қарзларидан воз кечилди

Қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.

 

28 Июль 2018 19:15 2142
   

Шавкат Мирзиёевга қачон осон бўлади?

Қачонки, халқ бир ёқадан бош чиқарса, коррупцияга нуқта қўйилса, фуқароларнинг мамлакат ҳаёти, эртасига дахлдорлиги ортса. Айниқса, ёшлар вақтини бесамар ўтказмаса.
24 Июль 2018 18:54 1525
   

УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"?

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

15 Июль 2018 18:29 1734
   

Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади?

Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
15 Июль 2018 16:13 1176
   

Мақсадимиз Қуйи Чирчиқни Тошкентнинг ривожланган туманларидан бирига айлантириш

Тошкентга борамиз, бошқа туманларда бўламиз. Авваллари фақат ҳавас билан кунимиз ўтарди. Ҳозирда туманимизнинг ўзидаги қурилишларни кўриб хурсанд бўлмоқдамиз. Бу йўлда ҳаракат қилаётган баргача раҳмат. Айниқса, Қуйи Чирчиқда саноатни ривожлантиришга эътибор берилаётгани, кичик тадбиркорлик илдиз отаётганидан мамнунмиз. Бу янги иш ўринлари демакдир.

10 Июль 2018 22:08 2223
   

НАМАНГАНДА КОРЕЯ ТЕХНОПАРКИ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНАДИ

Жанубий Кореяда ҳам йирик корхоналар эмас, балки кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бунда технопарклар воситасидан самарали фойдаланилмоқда. Бугунги кунда ҳар бир провинцияда (ҳуддудда) технопарк мавжуд, уларнинг сони 18 тани ташкил этади. Энг йирик технопарк майдони 300 минг квадрат метрга тенг. Айтиш лозим, Корея технопарки тажрибаси ва лойиҳаси Колумбия, Япония, Лотин Америкаси мамлакатларида унумли татбиқ этилган.  
10 Июль 2018 11:12 3192
   

Наманганлик сувсозлар қозоғистонлик ҳамкасблари тажрибасини ўрганишди

Туманлардаги “Сувоқава” корхоналари директорлари, бош муҳандислари, “Қишлоқичимликсув” маъсулияти чекланган жамияти мутасаддиларидан иборат делегация даставвал Чимкент вилоятида “СУ Ресуртары-маркетинг” корхонаси музейида бўлишди. Музей фаолияти билан танишиш асносида корхонанинг тарихи, бугунги кунда давлат-хусусий шериклик асосидаги бошқарув тажрибалари билан ўртоқлашилди.
10 Июль 2018 09:31 1060
   

Шу куннинг саволи: пенсияга чиқиш ёши ўзгаргани ростми?

Пенсияга чиқиш ёши борасидаги турли миш-мишларнинг келиб чиқишига республика Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишлаб чиққан “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси” лойиҳасининг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаси сабаб бўлди. 
05 Июль 2018 20:59 1212
   

Президент иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини оширишга фармон берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун (2018 йил 2 июль, душанба) “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади.
02 Июль 2018 20:27 1821
   

"Обод маҳалла" бўйича Президент фармони қабул қилинди

“Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштиришда иштирок этиш учун ишсиз аҳоли 6 ойлик муддатгача жалб қилинади. Бунда биринчи ойлик иш ҳақи иш бошлаган кунида олдиндан 50 фоизи аванс сифатида тўлаб берилади.
30 Июнь 2018 10:23 1523
   

Алишер Султонов Наманган вилояти ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармасига раҳбар бўлди

Полковник Алишер Акимжонович Султонов Наманган вилояти ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
20 Июнь 2018 22:52 1362
   

Ўзбекистон "аптека"ларида бир неча дориларни сотиш тақиқланди

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган 12 нафар бола дори воситалари таъсирида юзага келган кучли реакция оқибатида вафот этгани айтилади. Реакция шу даражада кучли бўлганки, болалардан ҳеч бири касалхонага келишга улгурмаган, уларнинг барчаси уйида ёки касалхонага келишда вафот этишган. Аниқланишича, дори воситалари контрабанда йўли билан Ўзбекистонга ҳам олиб келинган ва ҳозирда фуқаролар соғлиғига жиддий хавф туғдиради.

20 Июнь 2018 21:19 1212
   

Ғалладан бўшаган майдонга ўт ёқманг!

Ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдондаги бошоқли дон экинлари пояси сомон ва унинг қолдиқларининг ёқиб юборилиши оқибатида атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази  каби зарарли газлар ташланади
19 Июнь 2018 19:32 1215
   

"Адолат"чилар ёшларни тадбиркорликка чорламоқда

Ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқ. Шунинг учун  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизларни  бу соҳага жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ...

17 Июнь 2018 19:43 1252
   

Наманганлик Акмалхон Ортиқов Фарғона ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Фарғонадаги ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг янги тайинланган биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов Президентимиз назарига тушган, юқори билим ва касбий тажрибага эга, меҳнат фаолияти давомида самарали ишлаган энг яхши кадрлардан экани эътироф этилган.
16 Июнь 2018 18:30 2201

 

    

Сўнгги янгиликлар

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz