NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Мақола топилди: 327 та

1.Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 


2.ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 


3.Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.


4.МУТТАСИЛ БАНДЛИК МИЯГА ЗАРАРЛИМИ?

Ҳозирги кунда инсонлар ўз ҳаётлари мобайнида бир вақтнинг ўзида бир неча ишни амалга оширишади ҳамда бир нечта режаларни тузишади. Албатта, фан-техника тараққий этаётган бир даврда бу оддий ҳол саналади. Бироқ инсоннинг мияси ҳам бу бир нечта операцияни бир вақтнинг ўзида амалга ошириши мияга оғирлик қилиши мумкин.


5.Эронликлар жорий мавсумда Маккага ҳаж учун бора олмайди

Эронлик ҳожилар жорий йилда Саудия Арабистони билан муносабатларда юзага келган мураккаб сиёсий вазият туфайли Маккага ҳаж зиёратини амалга ошира олишмайди. 


6.Кувайт амирини ҳақорат қилган ҳукмрон оила аъзолари жазоланди

Кувайт суди қироллик оиласининг уч нафар аъзосини мамлакат ҳукмдори - амирни ҳақорат қилганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда 30 май куни Reuters хабар қилмоқда.


7.«БОЛАСИНИ СУЙГАН ЭЛДА, БАХТЛИ БОЛАЛАР»

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Наманганда ҳам «Боласини суйган элда, бахтли болалар» байрам тадбири ўтказилди.


8.Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 


9.ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 


10.Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик қутлуғ тўйи шарафига ОДАМЛАРДАН ТИНГЛАБ ҲИКОЯ Публицистика ЯХШИ ТОПИБ АЙТАДИ

- Учта даврни кўрдим, - деганди  ўшанда Уйчининг Файзиобод қишлоғида энг ёши улуғ- 106 ёшдан ошган  хизирсифат мўйсафид Умматали бобо Юнусов, - Бироқ бунақаси бўлмаган, бунақаси бўлмаган!


11.Семиз кишиларнинг мия фаолиятида бузилишлар аниқланди

Вашингтон университети тадқиқотчилари семиз кишиларнинг мияси ширин маҳсулотлардан роҳатланиш ҳиссини кучайтириб, соғлом кишиларникига нисбатан бошқача ишлашини аниқлашди.


12.ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.


13.ЭРТАМИЗ БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб Президентиимз ва ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом камол топишлари учун имконият ва шароитлар яратилди. Уларни умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат миқёсида қонунлар, тегишли муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Биргина она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, таълим тизимидаги бугунги янгиланишларнинг барчаси бу соҳада эришилган ютуқларнинг амалий исботидир.


14.Кимнингдир масъулиятсизлиги моддий ва маънавий зарар келтиради

Аҳоли турар-жойлари, ижтимоий-иқтисодий объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, халқимизнинг бу борадаги масъулияти ва ҳушёрлигини янада оширишдан иборатдир. Халқимиз бежиз “олов – тилсиз ёв”, демайди. Чунки унинг оқибатида халқ хўжалигига, мамлакат иқтисодиётига, одамлар ҳаётига жиддий зиён етиши мумкин. 


15.Дастур ижросига бағишланди

Наманганда жорий йилнинг ўтган даврида бандлик дастури ижросини таъминлаш бўйича эришилган натижалар ва навбатдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.


 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz