NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

Мақола топилди: 13 та

1.Дуторнинг торидай таранг рельсларим (Достондан)

Ангрен-Поп темир йўли очилиши ҳақида бундан атиги ўн йил аввал ҳам ишонмасдик.


2.Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик қутлуғ тўйи шарафига ОДАМЛАРДАН ТИНГЛАБ ҲИКОЯ Публицистика ЯХШИ ТОПИБ АЙТАДИ

- Учта даврни кўрдим, - деганди  ўшанда Уйчининг Файзиобод қишлоғида энг ёши улуғ- 106 ёшдан ошган  хизирсифат мўйсафид Умматали бобо Юнусов, - Бироқ бунақаси бўлмаган, бунақаси бўлмаган!


3.Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг саломатлиги ёмонлашди

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири  Абдулла Орипов шу кунларда АҚШда даволанаётгани ҳақида ОАВда  хабар берилган эди.


4."Порталга ёзаман" ёхуд унутилаётган фаросат

Ушбу мақолани ёзиш, айниқса даврий нашрларга тақдим этишда жуда ҳам кўп бора истиҳола қилдим


5.ОСТОНА (Дилбар Ҳайдарова)

- Кўзингни ёшини арт! - деди ўктам товуш билан эшикка суяниб турган хотин. 


6.Наманган шаҳар ҳокими 18 кунда 17 маҳалла аҳлига ҳисобот берди

Ҳоким ҳар бир фуқаро саволига жавоб бериши, унинг муаммосини ечиши керак. Чунки, қуруқ ваъдалару, қоғозбозликлар, маҳалла биноси олдига келиб 20-30 одамни тўплаб: ”Ҳаммаси яхши бўлади. Муаммоларни дастурга киритамиз, икки ҳафтада ҳаммасининг ечимини топамиз”, деб икки йиллаб қорасини кўрсатмай кетган раҳбарлар даври ўтганди.


7.21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

Давлат тили бўлганлигинг

Давлат эмасми,

Кемтик эдинг,

Тўлганлигинг

Савлат эмасми?

Ҳатто буюк юртлар сени

Қилгай таржима,

Оламни ром қилганлигинг

Рағбат эмасми?!


8.Жаҳолатга қарши маърифат билан

Тадбирда имом-хатибларнинг ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимиз софлигини асрашда тутган ўрни ва вазифалари, ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар, турли хавф-хатарларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг муҳим йўналишлари мавзуларида маърузалар тингланди.


9.«Юракларни нурлатган калом» (видео)

«Namangan today» сайти ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли хужжатли фильм «Юракларни нурлатган калом» деб номланади.


10.КЎЗ ҚАРОҒИМДАСАН ВАТАН! ёҳуд миллатни ташвишга солаётган муаммолар

100 миллион сўмга мошинасига чапани номер олади-ю, аммо минг сўмга боласига китоб олиб бермайди. Ўзбекистон халқи бир йилда 3 миллард доллар маблағни тўй ҳашамга сарфлайди-ю, аммо бутун Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 100 минг долларлик китоб сотиб олмайди.


11.Наманганда "Энг улуғ, энг азиз" танлови ғолиблари аниқланди
"Namnews.uz" ахборот-таҳлилий портали жамоаси ижодий гуруҳимиз бош муҳаррири Оқилхон Дадабоевни “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолиблари қаторида эътироф этилиб, тақдирлангани билан табриклаймиз ва унга келгусида бундан-да зиёд ижодий баркамоликка, улкан ютуқларга эришишини тилаймиз!

12.Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол...
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.

13.Ватан десам, тилимдан бол томади

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.


 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz