NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Мақола топилди: 15 та

1.Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


2.Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинди

1 январдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг барча турлари бекор қилинади.


3.Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси: муаммоларга тезда ечим топилмоқда

Амир Темур куч-қудрат адолат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда мужассам эканини англаб-англатиб яшаган. Соҳибқироннинг давлат муҳрида битилган “Куч – адолатда” ҳикмати ҳақиқатпарварлик ва ростлик инсон кучига куч қўшиши, ўз навбатида, кучли шахс ҳамиша ҳақгўй бўлишини англатади. Ислом Каримов ишлаб чиққан тараққиётнинг “ўзбек модели” – машҳур беш тамойилнинг бири ҳам айнан қонун устуворлиги эди. Биринчи Президентимиз бутун фаолияти давомида эркин, адолатли ва фаровон ҳаёт қуриш, жамиятимизда қонун устуворлигини, тартиб-интизомни, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш йўлида курашди. 


4.2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


5.Олийгоҳларга қабул қанчага ошади? Махсус сиртқи бўлимларга қандай талаблар асосида қабул қилинади? Тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси...

2017/2018 ўқув йилида 66 минг 316 бакалавр (давлат гранти асосида – 18 минг 194), 5 минг магистр (давлат гранти асосида – 1 минг 556) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинади. Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 (давлат гранти асосида – 15), Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 абитуриент талаба бўлади. 
 


6.В Намангане появится современный пассажирский терминал

Полная реализация всех планов откроет возможность прямого железнодорожного сообщения Намангана со всем миром. Пока же поехать в Ташкент, Самарканд, Бухару, Москву и другие города Узбекистана и стран СНГ можно только из Папа, что создает определенные неудобства.


7.Янгиликлар ва имкониятлар: НамДУда ўқимоқчимисиз? 68 балл тўпланг ва 120 миллион контракт тўланг!

Буни Наманган Давлат университети мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, мавжуд бакалавр таълим йўналишларидан филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили, инглиз тили, немис тили), тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), ижтимоий-маданий фаолият таълим йўналишларига амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан оширилган тўлов-контракт миқдори 15 баробар, бошқа барча таълим йўналишлари учун эса 10 баробар этиб белгиланди.


8.Президент таклиф ва тавсияларини бугунги ҳаётбахш фармони билан мустаҳкамлади

Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фиклайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларни интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.


9.Анвар қорини хотирлаб: дуоси мустажоб инсон эди
Бу Анвар қори аканинг ўзи сўзлаб берган воқеа. Энди бевосита ўзимиз гувоҳ бўлган ҳодисага эътибор қилинг. Бу йил қишда ёғингарчилик кам бўлиб кунлар исиб кетгани эсингизда. Шундай кунларнинг бирида жума намозини “Минор” масжидида ўқидик. Намоз сўнггида Анвар қори ака совуқ ҳаво ва қор ёғдиришини сўраб дуо қилди. Масжидга киргунча иссиқ ҳаводан бир оз лоҳасланиб турган эдик. Чиққанимизда иккита жаноза бор экан. Жанозани ўқигунимизча ҳаво шу қадар совидики, ҳатто совқотиб қолдик. Бирор соат ўтганидан сўнг қор аралаш ёмғир қўйиб берди. 

10.Наманганлик маърифатпарвар тадбиркор хайрия китоб фондига асос солди

Жамоатчилик орасида маърифатпарвар тадбиркор сифатида ҳурмат қозонган маънавият тарғиботчиси, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, O’zLiDeP фаоли Маъруфжон Мўминов ҳам айни шу хайрли мақсадларни кўзлаган ҳолда “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фондига асос солди.


11.Шу куннинг саволи: Тўлов-контракт миқдорининг оширилганлиги тўғри(ми)?
Агар бизда ҳам, ҳеч бир талабага стипендия умуман тўланмайдиган бўлса, тўлов-контракт миқдори 1,5-2 миллион сўмдан ортмаган бўлар эди ҳамда бу миқдор биздаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан ҳам катта фарқ қилмас эди. Яна шуни ҳам инобатга олиш керакки, ҳар йили тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганларнинг 90-95%и ўқишни давом эттирадилар ҳамда бир ўқув йили давомида 0,5% гача талабалар тўлов-контракт маблағини тўлай олмаганлиги учун талабалар сафидан четлаштирилади. Албатта бунда, минглаб ёшларнинг тақдири турганлини ҳам унутмаслик зарур. 

12.Последние инициативы и достижения Республики Узбекистан в строительстве государства, свободного от коррупции

В целях развития новых методов борьбы с коррупцией и увеличения уверенности граждан Узбекистана, можно использовать опыт иностранных государств, где такие методы прошли проверку и показали свою эффективность на практике. Высокий уровень прозрачности всех правительственных органов и большинства частных компаний в Дании представляет образец систематизации восприятия коррупции.


13.O'zLiDeP Сайёр қабули: талабанинг контракт пули тўлаб бериладиган бўлди
Сайёр қабулда кўтарилган масалалардан бештаси жойида ҳал этилди. Хусусан, Маҳбуба Ашуровани фарзанди учун контракт пули тадбиркор ва фермерлар  ҳомийлиги асосида тўлаб бериладиган бўлди.

14."Маърифат китоб олами": илму зиё йўлидаги қадамлар бошланди

Ногирон болаларнинг уйда таълим олишлари учун уларни доска, парта, стол, кўргазмали ўқув қуроллари билан таъминланади. Олий таълим муассасаларида аъло баҳоларга ўқиётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига контракт тўловларини амалга ошириш учун грантлар жорий этиш йўлга қўйилади.


15.Сарсон бўлаётган фермер ери қайтарилишидан умидвор... ёҳуд ҳоким адолатни тиклайдими?
Норин туманида оддий бир фермер 8 ойдан бери сарсон-саргардон этилса, унинг ер майдони ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз олиб қўйилаверса, туманда ер майдонини ажратишда таниш-билишчиликка йўл қўйилса, фермернинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган суд қарорлари ижро этилмаса... Олиб қўйилган ерини қайтарилиши илинжида сарсон бўлаётган фермер Ҳотамбой Тўйчиев ҳали ҳануз умид билан яшамоқда. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: туман ҳокими Дилмурод Қодиров бу масала юзасидан қачон адолатни ўрнатади?

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz