NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил
Халқаро ноширлар ассоциацияси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда 17:32 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Биз юртингизда сўнгги икки йил ичида рўй берган ўзгаришлардан мамнунмиз. Айниқса, сўз ва матбуот эркинлиги, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани қувонарли. Шу боис биз Ўзбекистонни МДҲ давлатлари орасида биринчилар қаторида ташкилотимизга аъзо бўлишини ижобий баҳоламоқдамиз, - дея таъкидлади Хосе Боргинио мулоқот якунида.
Батафсил

Мақола топилди: 14 та

1.Ёшлар онги ва мафкуравий иммунитет

Компьютер, интернет, уяли телефонлар, ижтимоий тармоқлар, телевидение... Буларнинг ҳаммаси инсон учун жуда зарур. Лекин шу ўринда савол туғилади: улардан ҳар доим ҳам ўринли фойдалана оляпмизми?


2.БУЮК ШОИРИДАН АЙРИЛДИ ЎЗБЕК

Боқий дунё билан юзлашган юксаклик – Абдулла Ориповнинг “Шоир қисмати” номли шеъри “Битта шоиридан айрилди ўзбек” деб якунланади. 


3.Ичманг, ароқхўрликдан ҳеч ким обрў топмаган

Бу мавзу  ҳақида кўп ва хўб айтилган, лекин қанча кўп гапирилса,ёзилса шунча камдек. Ичкиликбозлик ва бу иллат келтирган кулфатлар, маломатли изтиробларнинг тавсифи бир хил бўлса-да оғриқлари, аламлари турлича. 


4.ДУНЁ ЎРГАНСИН ДЎСТЛИКНИ ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗГА ҚАРАБ!

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг Фарғона водийси бўйлаб ижодий сафари давом этмоқда.


5.Алдамайлик, ўйлайлик, еб кетарга бермайлик

Таваккалчилик, тасодиф омиллари муқаррар ҳаётнинг энг серқатнов  сўқмоқларидан бири — футболда бўлгани каби тенг шароит, тенг курашда омад биридан юз ўгириб, иккинчисига кулиб боқди.


6.Мун Чжэ Ин Жанубий Кореянинг янги президенти бўлди

Сайловларнинг расмий натижалари эълон қилингунга қадар янги президент "янги буюк миллат, буюк, мағрур Кореяни қуриши"ни, у бу "мағрур миллатнинг мағрур президенти бўлишдан хурсанд бўлиши"ни айтган.


7.Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор. Республика китоб байрами кўтаринки руҳда ўтмоқда

Ушбу ижтимоий, маънавий-маърифий тадбир Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Республика «Китоб байрами» ўзтказилишининг асосий мақсади ноширлик ва матбаа соҳаларида қўлга киритилган ютуқларимизнинг мазмун-моҳиятини, ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳоратини халқимиз маънавиятини юксалтиришга бағишлаган, инсон қалбининг муҳандислари бўлган ижодкорларни қўллаб қувватлашга давлат даражасида берилаётган эътиборни кенг жамоатчиликка етказиш, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтиришдан иборатдир.


8.Немисни юксалтирган хислатлар

Тартиб ва интизом - бу ярим ҳаёт, дейди немислар. Тартибсизлик ва интизомсизлик бу халқ томонидан умуман қабул қилинмайди. Тартиб деганда ўй, фикр, режа, ишга муносабат, овқатланиш, кийи-ниш, борингки, ҳаётнинг барча соҳасидаги тартиб назарда тутилади. Масалан, йўл қоидасига катта-ю кичик, пиёда-ю ҳайдовчи, амалдору оддий фуқаро  қатъий амал қилади. Светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда боғча боласи ҳам ўтиб кетмайди.


9.Истиқбол истиқболи энди тартиб, ишчанлик ва тежамкорликдан иборат бўлади!

Йиғин якунида сўз олган маҳалла фуқароси, НамДУ доценти Саидумар Сайдалиев шу маҳаллада 20 йилдан бери яшаши, лекин шу вақт давомида бирорта ҳоким маҳаллага келиб аҳоли билан учрашамаганини таъкидлади. “Бу учрашув алабатта барчамизни уйғотди, - дейди Саидумар Сайдалиев. – Мен сизларга шуни айтмоқчиманки, «Сиз миллатнинг қайси фазилатларини энг яхши деб баҳолайсиз?» - деган саволга Германия аҳолисининг ўртача 70 фоизи биринчи ўринда ғайратлиликни, иккинчи ўринда тартиб-интизомни, учинчи ўринда тозалик ва тўртинчи ўринда тежамкорликни  кўрсатган. Немис халқининг энг яхши фазилат ҳақидаги фикри 50 йил давомида ўзгармаган. 


10.Давр талабини тараннум айлагаймиз

Меҳриноз Аббосова... Ёш ижодкорга толеъ кулиб боққани бежизга эмас. У ана шундай эътирофга муносиб ижодкор. Меҳринознинг Республика ёш ижодкорлар ассотсиацияси раиси этиб тайинлангани ҳақидаги хушхабар барчамизни қувонтирди.


11.Биринчи Юртбошимиз  руҳ поклари ҳаққи у киши ҳаёт йўллари ва фаолиятларини ўзимизча муҳокама қилмайлик!

kun.uz, daryo.uz,  qalampir.uz деган сайтлар нима учун энди гапиряпти? Эртанги кунни ҳам ўйлаб яшайлик ахир... Президент Шавкат Мирзиёев биз қалам аҳлига ошкоралик, очиқликни бердилар, тўғри. Лекин бу хоҳлаган нарсаларни ёзавериш дегани эмаску! Азизлар биз андиша, меҳр-оқибат каби умрбоқий қадриятлар, эзгу фазилатларимиз билан дунёга танилганмиз.


12.Қўчқор Норқобил:"Адабиёт бу ўзни англамоқ дегани!"

Мен учун “Хосиятли дунё”да яшашнинг азобиям бор, қувончиям бор. Худойим менга озгина бўлса-да, ижодкорлик идрокини бермаганида, эҳтимол, мен уни англамасмидим, деб ўйлайман.


13.КЎЗ ҚАРОҒИМДАСАН ВАТАН! ёҳуд миллатни ташвишга солаётган муаммолар

100 миллион сўмга мошинасига чапани номер олади-ю, аммо минг сўмга боласига китоб олиб бермайди. Ўзбекистон халқи бир йилда 3 миллард доллар маблағни тўй ҳашамга сарфлайди-ю, аммо бутун Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 100 минг долларлик китоб сотиб олмайди.


14."Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат!
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz