NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Мақола топилди: 246 та

1.ШҲТ ТИВ раҳбарлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтмоқда
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Тошкент шаҳрида 24 май куни бўлиб ўтиши белгиланган мажлисни бошлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

2.Сиёсий партиялар учун семинар

Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 


3.Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 


4.ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.


5.Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.


6.Қонун ижроси таҳлил этилди

Наманганда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг вилоятдаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 


7.ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.


8.Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 


9.Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. 


10.ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.


11.ШҲТнинг 2017 йилги саммити Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади

ШҲТга раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


12.«Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 


13.Сайловчилар депутат билан юзма-юз

Жорий йилнинг 25 июнь – 5 июль кунлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида фаолият олиб бормоқдалар.


14.Экологик экспертиза – табиатни асраш омили

Наманганда салбий экологик оқибатларнинг олдини олишда давлат экологик экспертизасини ўтказиш самаралари мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 
 


15.Наманган вилояти: Бунёдкорлик ва ободлик қадри

Наманган деганда, кўз олдимизда аввало баланд Чотқол ва Қурама тоғларига туташиб кетган ям-яшил қир-адирлар, бепоён далалар, боғ-роғлардан иборат сўлим бир диёр намоён бўлади.

Бу заминнинг ранг-баранг табиати, турли бойликлари, кўҳна тарихи ва маданияти ҳақида узоқ гапириш мумкин. Лекин Наманганни ҳақиқий Наманган қилган унинг кўпни кўрган, меҳнаткаш ва пок ниятли халқи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Ислом КАРИМОВ


 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz