NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Мақола топилди: 53 та

1.10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 


2.Тарихий ўзгаришлар даври

Ҳур диёримизда истиқлолимизнинг навқирон ёшини кенг нишонлашга қизғин тараддуд кўрилмоқда.


3.Ўзбекистонда биринчи автомобиль ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлди

Чорак аср олдин қишлоқ деса пахта даласи, ишчи деса пахтакор, машинасозлик деса пахта терув машинасини тасаввур қилган одамга бир неча йилдан сўнг Ўзбекистон дунёда автомобиль ишлаб чиқарадиган мамлакатлар қаторида бўлади, десангиз қай аҳволга тушарди?!


4.Ҳиндистонлик миллиардер уйни электр қуввати билан 24 соат таъминлай оладиган жуда арзон ихтиро кашф қилди

Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.


5.Apple икки SIM-картали iPhone чиқариши мумкин

Apple компанияси SIM-карта учун иккита слотга эга смартфонга патент олди. Экспертларнинг айтишича, икки SIM-картали iPhone’лар сентябрь ойининг бошидаёқ тақдим этилиши мумкин. 


6.Наманганда либослар дизайни ва моделлаш маркази очилди

Бугунги кунда Наманган вилоятида   тўқимачилик  матоларини ишлаб чиқариш кенгаймоқда, либослар тикиш бўйича корхоналар ва уларга малакали ходимлар етказиб бераётган ўқув муассасалари кўп. Бу эса  ўзида  мужассам этган янги тикувчилик саноати  йўналишини шакллантирмоқда.


7.Уйчи туманида янги насос станцияси ишга туширилди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида “Қизил Ровот-2” насос станцияси ишга туширилди. 
Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида барпо этилган мазкур иншоотнинг очилиш маросимида сув хўжалиги бўйича республика, вилоят идора ва ташкилотлари мутасаддилари, хорижий ҳамкорлар, туман жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 


8.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов

Ватанимиз, бутун ўзбек халқи ўта оғир жудоликка учради. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов шу йил 2 сентябрь куни оғир касалликдан сўнг вафот этди. 


9.8 сентябрь – Халқаро саводхонлик куни

Мактабда бизларни ўқиш ва ёзишга ўргатишади. Бугун саводхонлик инсонни шахс этиб шаклланишида энг муҳим омил экани ҳеч кимга сир эмас. Саводли инсон ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши аниқ. Шу билан бирга саводхонлик нафақат хуқуқ, балки мажбурият эканини ҳам унутиш керак эмас. Шу сабабли ҳам ҳар йили 8 сентябрда Халқаро саводхонлик куни (International Literacy Day) нишонланади.


10.Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи

Ҳурматли Спикер! 


Ҳурматли Сенат раиси! 

Муҳтарам депутатлар ва сенаторлар! 

Қадрли қўшма мажлис иштирокчилари! 

11.Халқимизнинг 96 фоизи ўз оиласини мустаҳкам ва бахтли ҳисоблайди

Халқимиз оилани соғлом авлодни тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони, деб билади. Чунки инсон қалбида маънавиятнинг илк куртаклари, аввало, оиладаги муҳит таъсирида намоён бўлади. Маънавият инсон онгига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси билан сингиб боради. 


12.Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


13.МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ ИСТИҚБОЛИ

Мамлакатимизда энергиянинг арзон, истиқболли, қайта тикланадиган ва энг муҳими экологик нуқтаи назардан хавфсиз муқобил манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир.


14.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.


15.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев раислигида Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда келгуси йилнинг энг муҳим молиявий-иқтисодий ҳужжатлари бўлган – 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепциялари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳамда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳалари ҳар томонлама муҳокама қилинди ҳамда қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 


 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz