NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Мақола топилди: 10 та

1.Бунёдкор халқимиз салоҳияти самараси

Шу кунларда халқимиз Ватанимиз тарихидаги буюк тарихий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.


2.Ўзбекистонда биринчи автомобиль ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлди

Чорак аср олдин қишлоқ деса пахта даласи, ишчи деса пахтакор, машинасозлик деса пахта терув машинасини тасаввур қилган одамга бир неча йилдан сўнг Ўзбекистон дунёда автомобиль ишлаб чиқарадиган мамлакатлар қаторида бўлади, десангиз қай аҳволга тушарди?!


3.Алвидо, муҳрарам Абдулла Ориф!

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг порлоқ хотираси унинг шогирдлари


4.Дазмолни биз кашф қилганмиз ёҳуд "Ўтлиғ"ни  "Утюг"га айлангани ҳақида

Бугун дазмолнинг турфа хиллари, автоматлаштирилган, турли дас-турларда ишлайдиган, ўзи сув пуркаб, ўзи «маслаҳат берадиган» каби биз ҳали билмаган замонавийлари ишлаб чиқарилмоқда. Дазмол – газлама, кийим-кечак, турли матолар ва иссиқлик ишлови бериш орқали қиздириб силлиқлаш мумкин бўлган маҳсулотларни текисловчи асбоб сифатида XI асрда Ўрта Осиёда ихтиро қилинган.


5.Георгий лентасининг маъноси нима?

Айримлар 9 майни эслаш мақсадида билиб-билмай кўкракларига қора ва сариқ рангдаги тасмаларни тақиб юришибди. Шу ўринда бир нарсани эслатишни ўзимнинг бурчим, деб ҳисоблайман. Баъзилар кўкрагига тақиб юрган қора-сарғиш рангли ленталарнинг маъноси нима?


6.Кўкка ўрлаётган тутун: Аҳоли саломатлигига хавф солмоқда. Мутасаддилар эса ҳамон жим...

Наманган шаҳрининг "Қўқон" ва "Дамбоғ" кўчалари оралиғида собиқ "Совпартактив" шифохонаси, ҳозирги кардиология маркази жойлашган. Ишлатилган шприц, осма укол шланглари, бинт, пахта каби тиббиёт буюмлари ушбу тиббиёт муассасасининг ўзида куйдирилар экан. Куйдирилган буюмлар қолдиғи қурум ҳолида атрофдаги хонадонларга тарқалади. Аҳоли анча йиллардан буён аччиқ тутун ва қурум заҳридан азият чекмоқда.


7.Косонсойда атроф-муҳит қай ҳолда: депутатлар бошқарма бошлиғининг ҳисоботини эшитдилар

Косонсой туманида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил этиб берилди. Cув ресурсларини муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш йўналишида ҳамкорликдаги қатор тадбирлар натижасида тумандаги 33 та сувга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектлар аниқланди. Мазкур йўналишда бошқарманинг давлат инспекторлари ўтган йилда 35 та, 2018 йилнинг биринчи чораги мобайнида эса 9 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқлади.


8."Тоза ҳаво" ойлигида нималар қилинди?

Йилда икки марта ўтказилаётган ойликнинг дастлабки босқичи доирасида Наманган шаҳар ва барча туманлар марказларидаги серқатнов кўчаларда назорат постлари ташкил этилди.


9.Катта халқа йўли бўйидаги катта хавф ёҳуд олмазорлик мутасадилар эътиборига

Тошкент шаҳри Олмазор туманининг катта халқа йўли бўйидаги ҳудудининг Қорақамиш канали билан параллел қисми ўта аянчли ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Бундан икки-уч ой бурун ўтганимда ҳам канал бўйидаги ҳудудда ....


10.Танқидга жавоб келди: тутун муаммоси бартараф этилди
Сизга шуни маълум қиламизки, вилоят кардиология маркази ҳудудида, табиий чиқиндиларни йўқотиш (утилизация қилиш) муфель печида ёқилиши туфайли атроф-муҳитга зарар етказилаётганлигига, фуқаролар томонидан мурожаатлар асосида интернет сайтида берилган мақоладан кейин, вилоят ДСЭНМ мутахассислари иштирокида ҳолат ўрганилди.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz