NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Мақола топилди: 24 та

1.Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик қутлуғ тўйи шарафига ОДАМЛАРДАН ТИНГЛАБ ҲИКОЯ Публицистика ЯХШИ ТОПИБ АЙТАДИ

- Учта даврни кўрдим, - деганди  ўшанда Уйчининг Файзиобод қишлоғида энг ёши улуғ- 106 ёшдан ошган  хизирсифат мўйсафид Умматали бобо Юнусов, - Бироқ бунақаси бўлмаган, бунақаси бўлмаган!


2.Наманган вилоятида янги қонун зўр қониқиш билан қарши олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. 


3.Ўзбекистонимиз янада юксалаверади!

Негаки,  бизда аҳиллик бор. Бу аҳилликни биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўргатган...


4.Қатъий интизом юксак масъулият билан

    Барчамизга маълумки, шу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни


5.Ислом Каримов номи ҳамиша ёдда

Наманган худудий электр тармоқлари  корхонаси  жамоаси эрта тонгда мажлислар залига  йиғилишди.


6.Қолганларнинг "Озодлиг"и ўзига сийлов "Дуо олган омондир…" мақоласини ўқиб...

Бундай тадбирларда, хусусан, ҳар бир уруш фахрийсига 2 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда «GM Uzbekistan» АЖдан исталган автомобилини навбатсиз харид қилиш учун сертификат берилаётгани, автомашиналар нуронийларимизнинг хонадонларига олиб борилиб, шахсан топширилаётгани, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларининг совға-саломлари улашилаётганини нафақат юртимиз аҳолиси, балки бутун жаҳон оммаси кўриб-билиб турибди.


7.Немисни юксалтирган хислатлар

Тартиб ва интизом - бу ярим ҳаёт, дейди немислар. Тартибсизлик ва интизомсизлик бу халқ томонидан умуман қабул қилинмайди. Тартиб деганда ўй, фикр, режа, ишга муносабат, овқатланиш, кийи-ниш, борингки, ҳаётнинг барча соҳасидаги тартиб назарда тутилади. Масалан, йўл қоидасига катта-ю кичик, пиёда-ю ҳайдовчи, амалдору оддий фуқаро  қатъий амал қилади. Светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда боғча боласи ҳам ўтиб кетмайди.


8.Президент Ўзбекистоннинг барча имомлари ва диний уламолари билан бирга пайшанба куни ифторлик қилади!

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёзилаётган ифторликда ҳар вилоятдаги барча масжидларнинг имом-хатиблари, вилоят, шаҳар ва туман қозилари, юртимизнинг диний илмга эга устозлар иштирок этадилар. Умумий ҳисобда ушбу издихомда мингдан ошиқ дин хизматчилари тўпланишади.


9.Қонун талабларини бажармаётган раҳбар ва мансабдорни нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка тортиш зарур!

Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш билан боғлиқ янги бир қоида, яъни «Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш» деб аталувчи тамойил белгилаб берилди. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериши ва ҳисоботга оид материалларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибининг жорий этилиши ана шу мақсадларга йўналтирилган. 


10."Иван Васильевич касбини ўзгартиради" ёҳуд ҚИРҚ ЙИЛДА ҚАЙТГАН ШОҲ АСАР

1930 йилда нашриёт ва газеталар Булгаков асарларини чоп этишни тўхтатишди. Ҳамма пьесалари театр сахналаридан олиб ташланди. Булгаков моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолди. У  “Уста ва Маргарита”  асаридаги ертўлада яшовчи ночор устага айланиб, “уста” билан “иблис” ўртасида шартнома тузиш фурсати яқинлашди.  Сталинга “мени иш билан таъминланг ёки хорижга чиқиб кетишимга руҳсат беринг”, деган мазмунда хат ёзди.  


11.Сайёр қабул: Президент номидан 270 миллион сўм ҳомийлик ёрдами! 27 нафар жисмоний имкониятлари чекланган, уй-жойга муҳтож хотин-қиз уй-жойли бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худайберганов раҳбарлигидаги бир қатор вазирлик, қўмита, банк муассасалари ва бошқа идоралар раҳбарияти, масъул ходимларидан иборат гуруҳ Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказди.


12. "Мулоқотда қийин бўлса, пировард самара яхши бўлади" ёҳуд халқ ичида оқни оқ, қорани қора дейдиган раҳбарларнинг кўпаяётгани ҳақида

Яқинда телевидение орқали Олий суд раиси  Козимжон Комилов “мен жойларга бориб, судьяни  танийсизларми, суд раисини  танийсизларми?” – деб савол берсам, улар  танимасликларини айтдилар”... дея таассуф билдирганликларида юз бора ҳақ эдилар. Демак, суд тизими  бошида, деҳқонча айтганда - дахана бошида мана шундай халққа яқин фикр  билдирадиган шахснинг ишлаётгани бу, тизимни ҳам, фуқароларни ҳам бахти.


13.Юксак эътибор ва рағбат масъулияти

Ўтаётган ҳар бир кун бизни энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик айёмига яқинлаштирмоқда. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган шиддатли ва ҳаётбахш ислоҳотлар, беқиёс ўзгаришлардан қалбимизда беҳад қувонч жўш урса, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлидаги бу эзгу саъй-ҳаракатларда оз бўлса-да, ҳиссамиз борлигидан фахру ифтихор қиламиз.


14.Давр талабини тараннум айлагаймиз

Меҳриноз Аббосова... Ёш ижодкорга толеъ кулиб боққани бежизга эмас. У ана шундай эътирофга муносиб ижодкор. Меҳринознинг Республика ёш ижодкорлар ассотсиацияси раиси этиб тайинлангани ҳақидаги хушхабар барчамизни қувонтирди.


15.Қутлуғ ташриф самаралари ёки Наманганнинг истиқбол йўли

Гапнинг дангалини айтганда, давлатимиз ва ҳукуматимизнинг янги таркиби шарофати билан бошланган дадил ва шахдам қадамлар тобора кучайса кучаймоқдаки, заррача сусаяётгани йўқ.


 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz