NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Мақола топилди: 15 та

1.2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда 53,1 минг тонна сабзавот етиштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг "2016 йилда мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2016 йилнинг 4 январидаги 1-сон қарорига мувофиқ жорий йилда 10 млн 458 минг тонна сабзавот, 1 млн 980 минг тонна полиз экинлари, 2 млн 833 минг тонна картошка, 2 млн 874 минг тонна ҳўл мева, 1 млн 601 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш белгилаб олинган, деб хабар беради  kun.uz.


2.Саломатлик рейтингида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади

Нуфузли “The Lancet” тиббиёт журнали томонидан табобат, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди.


3.Алдамайлик, ўйлайлик, еб кетарга бермайлик

Таваккалчилик, тасодиф омиллари муқаррар ҳаётнинг энг серқатнов  сўқмоқларидан бири — футболда бўлгани каби тенг шароит, тенг курашда омад биридан юз ўгириб, иккинчисига кулиб боқди.


4."Иван Васильевич касбини ўзгартиради" ёҳуд ҚИРҚ ЙИЛДА ҚАЙТГАН ШОҲ АСАР

1930 йилда нашриёт ва газеталар Булгаков асарларини чоп этишни тўхтатишди. Ҳамма пьесалари театр сахналаридан олиб ташланди. Булгаков моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолди. У  “Уста ва Маргарита”  асаридаги ертўлада яшовчи ночор устага айланиб, “уста” билан “иблис” ўртасида шартнома тузиш фурсати яқинлашди.  Сталинга “мени иш билан таъминланг ёки хорижга чиқиб кетишимга руҳсат беринг”, деган мазмунда хат ёзди.  


5.Алоуддин Мансур: Ҳаёт нақадар ширин бўлмасин, эътиқоддан кечиб яшашга арзийдиган даражада қимматбаҳо эмас!

«Олим ёки толиби илм, олимларни тингловчи ёки илмни суювчи бўлинг. Илмнинг душмани бўлишдан сақланинг, акс ҳолда ҳалок бўласиз», дегандилар пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васаллам. Худди шунингдек инсон ҳар қанча шаккок бўлмасин, вужудида яратганга иймон келтириш ҳисси борлигини доимо сезади. Бу туйғуни йўқота олиш инсоннинг қўлидан келмайди.


6.Хавфсизликни таъминлаш – барчанинг бурчи

Хавфсизликни таъминлаш деганда ҳеч қачон билмайдиган электр ускунасига тегмаслик, электр қурилма мўътадил ишлашига тўсқинлик қилувчи ишларни бажармаслик ва носоз электр асбобларидан фойдаланмаслик лозимлиги тушунилади. Носоз электр асбоблари деганда - ишлатишга яроқсиз ёки қўлбола электр асбобларини тушунишимиз керак. Шунинг учун уйда фойдаланилаётган барча электр асбобларимиз соз ва фойдаланишга қулай бўлиши зарур. Ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керакки, носоз электр асбоблари доим жуда катта моддий зарар келтиради.


7.Жамиятимизда танқид ва ўзини ўзи танқид руҳини кучайтириш, афсуски, ОАВда ҳали тўла ўз ифодасини нега топмаяпти?

Ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни, жойларда ташкил этилган Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонада аҳоли томонидан кўтарилаётган ўткир ва долзарб масалаларни, уларнинг сабаб ва омилларини очиб бериш, жамиятимизда танқид ва ўзини ўзи танқид руҳини кучайтириш, афсуски, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳали тўла ўз ифодасини топмагани асосли танқид қилинди.


8.Ишга жиддий ёндашиш, натижаси бўйича эса – шахсий жавобгарлик!

Наманган табиатан Худо азиз қилган жой. Қарийб 20 км. ҳудуддан Шимолий Фарғона канали оқиб ўтади. Унинг икки қирғоғида қаровсиз қурилган ошхоналарни олиб ташлаш йўли билан шаҳримиз халқи учун истироҳат йўлакчалари ташкил этилмоқда. “Чорсу” деҳқон бозори АЖ ҳудуди кенгайтирилмоқда. Бу ҳудуддаги ҳолат Президентимизнинг соҳа ривожи учун қабул қилган қарорларига мослаштирилади, албатта. Шунингдек, “Сардоба” бозори раҳбариятига Навоий кўчаси устидан эстакада – замонавий ер усти йўли ўтказиш зарурлигини таъкидлади.


9.Норин туманида аҳолига қиш мавсумида электр энергияси узлуксизлиги таъминланадими?

Норин туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш  борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида Норин ТЭТК бошлиғи Илҳомжон Ширанов билан суҳбат ўтказдик.


10.Бўка тумани ҳокими Нўмонали Избосаров: Туманимизни Ўзбекистоннинг энг ривожланган, фаровон гўшаларидан бирига айлантирамиз!
"Бўкани Ўзбекистоннинг энг ривожланган, фаровон гўшаларидан бирига айлантирамиз.  Бунинг учун бизда инсоний, табиий, иқтисодий, салоҳий ресурслар етарли!", - дейди туман раҳбари Нўмонали Юсуфжонович Избосаров.

11.КАСАЛИНИ ЯШИРСАНГ, ИСИТМАСИ ОШКОР ҚИЛАДИ ёки "Ҳуррият"ни ўқимайдиганлар диққатига!

Наманган халқи орасида  зиёли, лафзи ҳалол, иймон-диёнатли минг-минглаб одамларни таниймиз, уларни ҳурмат қиламиз. Ким ҳақ, ким ноҳақлигини айнан наманганликларнинг ўзлари ҳам тан олиб, билиб турибди. Чунки юқорида айтганимдек, касалини яширсанг, иситмаси барибир ошкор қилади. Қуйидагиларни ўқиб кўриб, хулоса қилинг!


12."Дўстлик"даги газ "заправка"сида "Жигули" портлаб кетди
Оромгоҳ маҳалласида яшовчи Ш.Ҳ. ўзининг “ВАЗ-21063” русумли автомашинасига газ тўлдираётганида автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилиб кетди. Ҳодиса оқибатида машина буткул яроқсиз ҳолга келди.

13.Паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани хақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида унга янги паспорт берилади. Бу муддат яна бир ойга узайтирилиши, истисно тариқасида бундай аризаларни кўриб чиқиш муддати олти ойгача чўзилиши мумкин.

14.Ўз касбининг фидойилари: ИЛМИЙ МАКТАБ ЯРАТГАН ОЛИМ

Отанинг пок тилакларини дилига жо қилиб, ниятлари ижобат бўлаётган, бир қиз ва уч ўғил фарзандлари, ўнлаб набира-ю эвараларнинг бахту-камолини кўриб, умргузаронлик қилаётган Ҳамидхон Турсунович Аҳмадхўжаев насиб этса келаси йилнинг февраль ойида табаррук 70 ёшни қарши оладилар. Бир сўз билан айтганда, камтарин, заҳматкаш, фахрий Устоз муаллим умрини фақат ўқиш-ўрганиш, изланиш, тинимсиз меҳнат, билганларини бошқаларга, айниқса ёш илм толибларига ўргатиш, касбига содиқлик, ўзгаларга яхшилик улашиш билан босиб ўтмоқда. Бундай ибратли умр йўлига ҳар қанча ҳавас қилсак арзийди.


15.Наманганда 530 миллион сўмга яқин яроқсиз дорилар йўқ қилинди
Ўзбекистон ҳукуматининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарорида ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олинган, бирон-бир ҳужжати йўқ этил спирти, тамаки ва алкоголли маҳсулотлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари, экспертиза хулосасига кўра истеъмолга яроқсиз, деб топилган товарлар йўқ қилиниши қатъий белгилаб қўйилган.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz