NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Спорт

   

Муроджоннинг навбатдаги рақиби ким?

Боксчимиз 23 август куни Американинг Лос-Анжелес шаҳрида чилилик Рамон Контрерасга қарши рингга кўтарилади. Жанубий америкалик рақиб - Контрерас эса катта рингларда 21 маротаба баҳслашиб, уларнинг 15тасида ғалаба қозонган.
15 Август 2018 15:54 209
   

Муҳим ғалабага эришган "Навбаҳор" чемпионлик "пойгаси"да пешқадамга айланди

Ўйин бошиданоқ ташаббусни ўз қўлиган олган майдон эгалари учрашув тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал этишга эришдилар. Жаҳонгир Меҳмоновнинг 28-дақиқада ва Дарко Никачнинг 40-дақиқада урган голлари “Лочинлар”нинг 2:0 ҳисобидаги ажойиб ғалабасини таъминлади.
13 Август 2018 09:49 405
   

Майдонда бобо ва набиралар: Наманганда ҳоким соврини учун футбол мусобақаси ўтказилди

Тантанали тақдирлаш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, нуронийлар таклифи асосида асос солинган бу мусобақанинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, спорт ёш танламаслиги, жисмоний тарбия ва спортга ошно тутинган киши ўз устида ҳаракат қилса, ҳаётда асло қоқилмаслиги, қолаверса ҳамиша соғлом танда юришини таъкидлади.
12 Август 2018 20:18 436
   

"Навбаҳор" яна "нишон"да: тамаки чеккан фотомухбир жаримага тортилди

“Навбаҳор” клуби фотомухбири Илҳом Иминов Ўзбекистон миллий чемпионати суперлигаси 20-тури доирасида Фарғонада кечган “Нефтчи”-“Навбаҳор” учрашуви вақтида “Истиқлол” стадионнинг техник ҳудудида тамаки истеъмол қилган. Бу ҳолат унга 1 миллион сўм миқдорида жарима солинишига сабаб бўлди. 
05 Август 2018 19:15 614
   

Аҳамиятсиз ўйинда "Навбаҳор"ни енган "Нефтчи" илк ғалабасига эришди

Шу тариқа, аҳамиятсиз ўйинда “Навбаҳор” жамоасидан 2:1 ҳисобида устун келган “Нефтчи” клуби 2018 йилдаги суперлигада ўзининг биринчи ғалабасини нишонлади. “Аутсайдер”дан мағлубият аламини тотиб кўрган “Навбаҳор” жамоаси бу билан суперлигада чемпионлик учун курашиш имкониятини бироз пасайтириб юборди.
02 Август 2018 22:20 760
   

Наманганда йиғин ўтказган Ўзбекистон аёллари терма жамоаси "Меҳржон" оромгоҳида бўлди

Футболчи қизлар 26-сонли Меҳрибонлик уйига қарашли “Меҳржон” оромгоҳига ташриф буюриб, бу ерда тарбияланувчи болалар ҳолидан хабар олишди. Терма жамоа аъзолари болажонлар билан турли спорт тадбирларида иштирок этишди, шахмат-шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар уюштирилди. Болаларга мастер-класслар ўтказиб берилди.
25 Июль 2018 17:28 469
   

Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
21 Июль 2018 19:39 1060
   

"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди

Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
19 Июль 2018 23:08 919
   

Бургут чемпион бўла оладими?

Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
19 Июль 2018 16:32 585
   

АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

17 Июль 2018 17:02 608
   

Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон!

Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
15 Июль 2018 17:36 1152
   

"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди?

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

14 Июль 2018 18:43 1574
   

Муроджон Аҳмадалиевга навбатдаги рақиб ким?

“Рио-2016” Олимпиадаси ва жаҳон чемпионати совриндори, чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Муроджон Аҳмадалиевнинг профессионал рингдаги учинчи жангида тўқнаш келадиган рақиби маълум қилинди.
05 Июль 2018 13:21 784
   

Самарқандлик ака-укалар "Реал"га чақирилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Ўртабўз маҳалласида яшовчи Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматовлар бир неча йиллардан буён тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида футбол билан шуғулланиб келишади. Бу иқтидор соҳиблари дунёга машҳур донгдор клуб – Испаниянинг “Реал” жамоаси селлекционерлари назарига тушдилар
04 Июль 2018 07:53 811
   

Попда спорт байрами: Белбоғли кураш олис ҳудудларда ҳам оммалашади

“- Мусобақа мезбонлигига бежиз Поп тумани танлангани йўқ. Икки минг йиллик тарихга эга бўлган миллий спорт тури – белбоғли курашни вилоятимизнинг олис ва тоғолди ҳудудида кенг оммалаштириш борасидаги ташаббусимиз ҳамкорларимиз томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейди тадбир ташкилотчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Нодиржон Мухторов. “ – Қолаверса, Поп азал-азалдан истеъдодларга бой, моҳир полвонларни етиштирган маскан сифатида ҳурмат қозонган.

29 Июнь 2018 13:08 1070
   

"Навбаҳор" ўз мухлисларига муносиб совға ҳозирламоқда!

18 июль куни ўтказиладиган 17-тур доирасидаги “Навбаҳор”-“Сўғдиёна” учрашувида мухлислар харид қилган чипталарига турли совғалар ютиб олишлари мумкин. Ютуқлар қаторидан 2 дона “смартфон” телефони, 20та “Навбаҳор” клуби бренди туширилган футболка, 10 дона соябон ва “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари қўйилган 20 та копток жой олган.
26 Июнь 2018 19:14 984
   

Учқўрғонда картинг: Ўзбекистон кубогининг илк ғолиблари аниқланди

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда пойтахтимиздан келган 160 нафардан зиёд ёшлар ва катталар ғолиблик учун баҳсларга киришдилар. Қайд этиш жоиз, кубок баҳсларида Наманган вилояти шарафини Адҳамжон Эгамбердиев, Беҳруз Жўраев, Сарвар Бойларов, Ясмина Эгамбердиева, Бекзод Жўраев, Сарвар Сардоров каби моҳир ва  иқтидорли картингчилар муносиб ҳимоя қилишга уринишди.
24 Июнь 2018 20:13 1195
   

"Навбаҳор" черногориялик легионер билан шартнома тузди

1990 йилнинг 15 сентябрида таваллуд топган болқонлик ҳужумчи ўтган мавсумни Подгорицанинг “Будучность” жамоасида ўтказиб, чемпионат баҳсларида тўққизта, мамлакат кубоги ўйинларида учта майдонга тушган. Рақиблар дарвозасини эса 12 марта ишғол этишга муваффақ бўлган. Дарко Никач Черногория терма жамоаси вакили ҳисобланади.
23 Июнь 2018 21:52 1433
   

Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
21 Июнь 2018 21:24 903
   

Равшан Эрматов рекордини янгилайдими?

Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилаш имкониятига эга бўлди. Бунга қадар Равшан Сайфиддинович мундилларда жами тўққизта беллашувни бошқарган.
19 Июнь 2018 21:52 936

 

    

Сўнгги янгиликлар

Диққат, билдирги

 Билдирги ва эълонлар 17 Август 2018 09:35 33

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz