NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Туризм

   

Якуний таҳлил: Наманган вилоятида маданий мерос объектларининг ҳолати қандай?

- Вилоятимизда мавжуд моддий-маданий мерос объектларининг 163 таси археология ва 95 таси архитектура ёдгорликлари бўлса, 16таси зиёратгоҳ, 8 таси монументал ҳайкалдан иборат, -  дейди ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби Дилноза Азизова. - Ҳудуддаги мавжуд маданий мерос объектларининг 124 тасида кадастр ҳужжати мавжуд бўлса, қолган 158 та объектда ҳужжатлар аниқланмади. 135 тасининг муҳофаза белгиси бор холос. Объектларнинг 103 таси эса жудаям аянчли аҳволда. Маданий мерос объекти сифатида рўйхатга киритилган, аммо ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган 22 та объект аниқланди.
03 Ноябрь 2018 18:34 736
   

Наманган шаҳрида маданий мерос объектлари қай аҳволда?

Исфархон маҳалласи, Марғилон кўчасида жойлашган Исфахон ота қабрлари буткул қаровсиз аҳволда. “Қўқон” кўчаси, 5-уйда жойлашган “Сирли масжид” зиёратгоҳи ҳам абгор ҳолатга келиб қолган. Фақатгина дарвозаси-ю, ундаги улуғ зотлардан бири Хусайн Халифанинг мақбараси сақланиб қолган бу эътиборсиз жойдаги бинодан “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини фойдаланиб келмоқда.
23 Октябрь 2018 18:45 997
   

Сарвар Отамуродов Маданият вазири билан учрашди: маданий мерос объектлари ҳолати танқидий муҳокама қилинди

Учрашувда аксарият маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари қилинмагани, чегара ҳудудлари белгиланмагани ва улар муҳофазага олинмагани танқид қилинди. Кўп ҳолларда маданий мерос объектлари ҳудудлари қонунга зид равишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзлаштириб олингани, маҳаллий ҳокимликлар томонидан маданий мерос объектлари ҳудуди ва уларга жуда яқин масофада қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш жараёнининг кузатилаётгани миллий тарихимиз ва осори-атиқаларимизнинг завол топишига сабаб бўлаётгани таъкидланди. Чекка ҳудудларда жойлашган айрим зиёратгоҳларга олиб борувчи йўлларнинг носозлиги, инфратузилманинг мавжуд эмаслиги, кўплаб маданий мерос объектларининг эътиборга муҳтож эканлиги мамлакатимизда ички туризм ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётгани айтиб ўтилди. 
13 Октябрь 2018 18:25 1237
   

"Миллий тикланиш" партияси бонг уради: Табаррук қадамжоларнинг эгаси борми?

Партия ходимлари ва фаоллари, депутатлар, маҳаллий ҳокимлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ўрганишлари жараёнидан хулоса қилиб айтиш жоиз, вилоятдаги аксарият маданий мерос объектларининг ҳолати аянчли аҳволга келиб қолган, тегишли мутасаддиларнинг эътиборидан четда қолиб келмоқда. Хусусан, Тўрақўрғон туманидаги 17 та шундай муқаддас манзиллар кўздан кечирилганда, аксарият тарихий жойларда кўнгилсиз ҳолатларга дуч келдик.
08 Октябрь 2018 18:15 1448
   

Наманганлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи зиёратдан қайтишди

“- Улуғ зиёратга бориш насиб этгани учун Яратганга чексиз шукроналар келтирамиз. Бу йилги мавсумда ҳам ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилди. Каъба томон юзланган чоғларимизда дуога қўл очиб, юртимизга барқарор тинчлик, халқимизга фаровонлик, деҳқончиликларимизга баракот, раҳбарларимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик ва маъмурчилик ишларида ривож, ўниб ўсаётган фарзанду набираларимизга бахту иқбол, пиру бадавлат нуронийларимизга мустаҳкам саломатлик сўраб, тилаклар айтдик”, - дейди журналист Маҳмуджон ака Парпиев.
29 Август 2018 21:27 2542
   

Наманганлик зиёратчилар Маккада Ҳаж ибодатини адо этмоқдалар

Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай домла бўлажак ҳожиларни зулҳижжа ойининг биринчи куни билан муборакбод этиб, ҳаж амалларини адо этадиган муқаддас ой бошланганлигини эълон қилди. Зиёратчиларга энди зулҳижжа ойининг саккизинчи куни меҳмонхонада оппоқ эҳромларни ўраган ҳолда ибодатнинг асосий амалларини адо этиш учун Мино водийсига йўл олишлари ва тегишли тартибда ҳаж амаларини бажаришлари ҳақида кўрсатмалар берилди.
13 Август 2018 14:20 2240
   

Наманган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳаж зиёратига йўл олди

Бундай доруломон кунларга етказгани учун Аллоҳга минг карра шукроналар келтирамиз, - дейди Наманган туманининг Муллакудинг қишлоғида яшовчи 101 ёшли Иброҳимжон ота Хўжаев. – Айниқса, биз нуронийларга Президентимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибордан бошимиз осмонда.
30 Июль 2018 16:23 2924
   

Ички туризм ривожи йўлида: ёшлар ва нуронийлар сайёҳати

Наманган шаҳар ҳокимлиги, «Нуроний» жамғармаси шаҳар бўлими, шаҳар ИИБ саъй-ҳаракати билан ички ишлар бўлимлари рўйхатида турувчи вояга етмаган ёшлар ва уларга мураббий сифатида бириктирилган нуронийлар Фарғона вилояти бўйлаб сайёҳатда бўлиб қайтдилар.
28 Июль 2018 18:26 2371
   

Ўқинг қизиқ: 270 килограммлик қабртош кимга тегишли?

- Оғирлиги 270 килограмм, бўйи 140 сантиметр, пастки эни 70, ўрта қисми 45, юқориси 50 сантиметр бўлган бу улкан тошни 1905-1935 йиллар оралиғида Ибрат домла Олабуқадан (Қирғизистон) олиб келган, - дейди мустақил тадқиқотчи Расулбек Умматов. - Ҳозирги кунда ундаги ёзувларнинг бир қисми кўчиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

26 Июль 2018 12:37 2165
   

УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар

Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
22 Июль 2018 12:10 2527
   

Чорвоқда туризм ривожланадими?

Туристик зонанинг асосий талабларидан бири йўл инфратузилмасининг мукаммаллигидадир. Яъни қатнов йўлларида сайёҳларнинг хавфсизлиги, уларнинг бехатар ҳаракатланиши таъминланиши, стандарт талабларига мос бўлиши керак. Чорвоқда эса бу масала назардан четда қолган. Йўл ва қурилажак уй орасидаги масофа ўлчаб ҳам ўтирилмай берилаверган. Оқибатда эса бугун баъзи бир тушунмовчиликлар юз бераяпти.
13 Июль 2018 17:50 2281
   

Ахсикент - "Осмон остидаги музей" бўлади

Ўзининг икки минг йиллик тарихига эга бўлган Наманган замини туризм ўчоқлари, тарихий ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектларига бой бўлган муқаддас замин сифатида ном қозонган. Бу диёрдаги машҳур Ахсикент, Мунчоқтепа, Айритом, Муғтепа каби меъморий ёдкорликлар ўтмишда ушбу ҳудудда ўзига хос цивилизация ва бой маданият ривожланганидан далолат беради.
15 Июнь 2018 17:33 2876
   

Яккатут бобо ҳақида нималарни биласиз?

Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Машад қишлоғида асрларни қаритаётган тут дарахти – Яккатут бобо (маҳаллий аҳоли уни шундай атайди) ҳам ана шундай ноёб воқеликлардан биридир. Агар Президентимиз эътибор қилмаганларида, эҳтимол, вилоят ҳудудида шундай азим дарахт борлигидан кўпчилик ҳамон бехабар юрган бўлармиди?!
09 Июнь 2018 16:53 3012
   

Наманганда анъанавий гул байрами ғолиблари муносиб тақдирланди

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, сифат жиҳатидан такомиллашиб бораётган асл ва навқирон гул байрами билан йиғилганларни самимий табриклади. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъаналари борлиги, шу маънода дунёнинг саноқли давлатлардагина ўтказиладиган гул байрами Наманганда ҳам анъанавий равишда нишонланаётгани энг аввало, барчага фахр ва ғурур бағишлашини таъкидлади.

03 Июнь 2018 22:44 3867
   

Наманганда анъанавий гул байрами бошланди!

Байрамнинг тантанали очилиши маросимида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, йилдан йилга тобора янги поғонага чиқиб бораётган гул байрами Наманганнинг ўзига хос брендига айланганлигини эътироф этди.

27 Май 2018 19:35 3551
   

Наманган юртдошларимиз ва меҳмонларни халқаро гул байрамига чорлайди!

2017 йили бўлиб ўтган байрамга ўндан ортиқ давлатлардан расмийлар, гул ишқибозлари ташриф буюришган эди. Бу йилги байрамга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Бунақаси ҳали бўлмаган! Фақат келиб, кўриб, баҳра олибгина сўзимизга амин бўласиз. 

26 Май 2018 13:14 4305
   

Исҳоқхон Ибратнинг ибрати

Айни пайтда Ибрат музейида буюк аждодимизнинг қўлёзмалари, рисолалари, фойдаланган буюмлари, суратлари, либослари, ўқув қуроллари ва уй-рўзғор жиҳозлари ҳамда бир қатор қимматли ва нодир манбалар ўрин олган.

13 Май 2018 11:14 3181
   

Наманганда халқаро "Гул байрами" 27 майда бошланади!

Гўзаллик ва нафосат байрами тантаналари шу йилнинг 27 май куни (якшанба) Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғда бошланади.

12 Май 2018 22:08 3281
   

Президентга айтилган Янгиқўрғондаги пост олиб ташланди

Ҳудудда ишлар қизғин тус олди. Нанай йўлида жойлашган пост олиб ташланди. Дам олиш масканлари ва оромгоҳларнинг ҳолати мутасаддилар томонидан кўздан кечирилиб, бажариладиган ишлар кўлами белгиланди.

10 Май 2018 19:47 3137
   

Попда эко парк қурадиган тадбиркор нималарни ўйламоқда?

Айни пайтда Наманган вилоятининг Поп тумани марказида замонавий савдо мажмуаси ва "Pop eco park" лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб бормоқдаман. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида мазкур лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди.

 

07 Май 2018 18:38 3263

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz